Қайднома

Қидирув

Жамшид Саидов: “Хомяков билан бошлаган ишимизни бирга давом эттиришни хоҳлайман”

Жамшид Саидов: “Хомяков билан бошлаган ишимизни бирга давом эттиришни хоҳлайман”

  05.09.2020 23:28
  0
  220
Жамшид Саидов: “Хомяков билан бошлаган ишимизни бирга давом эттиришни хоҳлайман”

Айни пайтда “Бухоро”да бош мураббий Жамшид Саидовга яқиндан ёрдам бериб келаётган Александр Хомяковни “Андижон” клуби бош мураббийликка  таклиф этмоқчи. Ўз навбатида Жамшид Саидов Хомяковга “Андижон”дан тушган таклиф хусусида шундай деди:

- Биласиз, Хомяков “Бухоро”да мен билан ишлаб юрибди. Унинг учун жавоб бермайман. Лекин биз кўп йиллардан бери биргаликда ишлаб келяпмиз. Албатта, ўзининг фикри ва хоҳиши бўлади.

Аммо мен бир нарсани биламанки, Виктор Кумиков унинг мураббийи. Ўйлайманки, устози кетган жойга бормайди. Чунки Виктор Балютовични жуда ҳурмат қилади. Албатта, бу ҳаёт, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Лекин бунгача Хомяков “Андижон”да ишлаб, нима учун кетганини биласиз.

У билан қийинчилик бўлган даврда ишладик. Шунга қарамай, қўлимиздан келганича ҳаракат қилдик. Бизга ҳам клубдан-клубга кўчиб ўтиш ҳавас эмас. Ҳаммасини Хомяковнинг ўзи ҳал қилади.

Ҳа, мен у билан “Андижон” масаласи бўйича гаплашдим. “Бухоро”га бош мураббий бўлганимдан кейин уни ёрдамга чақирдим. Бухоро футболига ҳиссаси тегяпти. У билан келишувга эришаётганимизда агар яхши таклиф бўлса, кўриб чиқаман, деган. Аммо Хомяков билан бошлаган ишимизни бирга давом эттиришни хоҳлайман, - деди Жамшид Саидов.


Манба: sports.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz