Қайднома

Қидирув

Килиан Мбаппе: «ПСЖга сифатли трансферлар керак»

Килиан Мбаппе: «ПСЖга сифатли трансферлар керак»

  07.09.2020 21:29
  0
  231
Килиан Мбаппе: «ПСЖга сифатли трансферлар керак»

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоасининг Европа Чемпионлар Лигасидаги иштироки ҳақида гапирди

Албатта, Чемпионлар Лигасини қўлга кирита олишимиз борасида оптимистик кайфиятдаман. Шундай бўлиши ҳам керак, агар биз бунга ишонмасак, бошқа ким ҳам ишонарди?

«Бавария»га қарши ўйинга келадиган бўлсак, бу футбол, бу ҳолатни енгиб ўтиш керак. Кўплаб жамоалар финалларда ютқазган ва бир йилдан кейин совринни қўлга киритган. ПСЖ ушбу финал сабаб ўсгани кўриниб турибди. Авваллари чорак финалга келиб тўхтаб қолардик, энди уни ошиб ўтдик.

Сифатли футболчилар қидириш ва сотиб олиш керак. Умид қиламанки, бизда яхши харидлар амалга оширилади. Шунинг эвазига биз мавсумни янада катта мақсадлар билан бошлай оламиз.

Килиан Мбаппе, ПСЖ футболчиси

ПСЖ 2019/20 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси финалига қадар етиб борди ва унда «Бавария»га мағлуб бўлди (0:1). Шунингдек, жамоа коронавирус туфайли муддатидан аввал тўхтатилган Франция чемпионатида ғолиб деб топилди, яна, Франция Кубоги ва мамлакат Лига Кубогида зафар қучди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz