Қайднома

Қидирув

УЕФА ҳам пандемия туфайли 575 млн. евродан "мосуво" бўлди...

УЕФА ҳам пандемия туфайли 575 млн. евродан "мосуво" бўлди...

  09.09.2020 05:36
  0
  176
УЕФА ҳам пандемия туфайли 575 млн. евродан

УЕФА коронавирус пандемияси сабаб Еврокубоклар 2019/20 йилги мавсуми тўлиқ аснода ўтмагани туфайли 575 миллион евро даромаддан қуруқ қолди.

Европа клублари ассоциацияси раҳбари Андреа Анеллининг маълум қилишича, УЕФА Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси телевизион ҳуқуқлари учун тўланиши керак бўлган миқдордан 575 миллион евро кам даромад қилган. Йўқотилган мазкур пуллар клубларнинг мукофот пулидан ушлаб қолиниши ёки УЕФА томонидан компенсация қилиниши мумкин. Анелли бу масаладаги саволга аниқлик киритмаган.

Регламентга кўра, 2,55 миллиард миқдоридаги пул Еврокубок иштирокчиларига мукофот пули сифатида бўлиб берилиши керак эди.

Еврокубокларнинг умумий даромади 3,25 миллиард еврога баҳоланганди. Эслатиб ўтамиз, Еврокубоклар коронавирус пандемияси сабаб март ойида тўхтаб қолди. Мусобақа август ойида «саккиз финалчи» тизимида ўтказилди ва бунинг натижасида ўйинлар сони камайди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz