Қайднома

Қидирув

Ҳимматингга балли, Ведат!

Ҳимматингга балли, Ведат!

  09.09.2020 07:38
  0
  321
Ҳимматингга балли, Ведат!

Босниялик Ведад Ибишевич 2006 йилдан буён Бундеслигада тўп сурмоқда. У ортда қолган вақтда «Алемания», «Хоффенхайм», «Штутгарт» ва «Герта» клублари шарафини ҳимоя қилди. Мана, 36 ёшли Ибишевич янги мавсум олдидан «Шальке» сафига қўшилиб, клуб билан 1 йиллик шартнома тузди. Диққатни тортадиган томони, ҳужумчи шахсий агенти билан маслаҳатлашган ҳолда, янги жамоада оладиган маошини тўлиқ хайрия ишларига сарфлашга қарор қилди. Хуллас, Ведад Гельзенкирхенда фақат мукофот пули ва бонус тўловлари ҳисобига яшайди, аниқ белгиланган иш ҳақи эса, эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлашга кетади. Қойил, ҳимматингга тасанно, Ведад!

Олдинроқ Ибишевичнинг мавсум-2020|2021да атиги 100 минг евро миқдорида маош олиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Босниялик футболчининг ўзи бу борада тўхталиб, сумма нотўғри кўрсатилганини айтди: «Қандайдир сафсата. Ҳа, «Шальке»даги маошим у қадар катта эмас, лекин журналистлар келтирган миқдордан анча кўп». Орадан кўп ўтмай, Ибишевич маошини тўлиқ хайрия ишларига йўналтиришни лозим топди ва буни оддий изоҳлади: «Тушунинг, бу ерга пул ишлаш учун келганим йўқ. Акс ҳолда, йиллик иш ҳақимни хайрияга ажратмасдим. Тан оламан, шартномам йирик эмас, лекин қанча олсам, ҳаммасини пулга эҳтиёжи баландроқ кишиларга бераман. Аслида олдимда хорижга чиқиш варианти бор эди, аниқ таклифлар тушганди. Нега кетмадим? Чунки фаолиятимни Бундеслигада давом эттириш варианти кўпроқ қизиқтирди. Нега айнан «Шальке» чорловини қабул қилдим? Мақсадим - клубга молиявий мураккаб ҳолатдан чиқиб кетишига имкон доирасида ёрдам бериш. Фақат бонуслар ҳисобига яшаш - бу жамоа билан максимал даражада тиришиш учун қўшимча туртки».

Сўз

- Ҳа, бу юксак даража учун ноодатий воқелик. Энг муҳими, Ведад шу йўсинда ўйнашга иштиёқи нақадар баланд эканлигини кўрсатмоқда. Клубимиз сафига шундай меҳрибон ва танти инсон қўшилганидан хурсандмиз, албатта. Йохан Шнайдер («Шальке» спорт директори).

Уткир УМАРОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz