Қайднома

Қидирув

АПЛ: Кевин де Брюйне энг яхши футболчи, Трент Александер-Арнольд эса...

АПЛ: Кевин де Брюйне энг яхши футболчи, Трент Александер-Арнольд эса...

  09.09.2020 07:15
  0
  322
АПЛ: Кевин де Брюйне энг яхши футболчи, Трент Александер-Арнольд эса...

Профессионал футболчилар ассоциацияси Англия Премьер-лигасида мавсумнинг энг яхши футболчисини эълон қилди.

Унга кўра, "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне энг яхши футболчи деб топилди.  Маълумот учун, ўтган мавсумда Де Брюйне АПЛда рекордни такрорлаб, 20 марта голларга ассист бўлди. Ундан ташқари, бельгиялик 13 марта рақиблари постига ҳам йўл топди.

Шунингдек, "Ливерпуль" ҳамда Англия терма жамоаси ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд ҳам мукофот билан тақдирланди.

21 ёшли футболчи Англия профессионал футболчилари ассоциацияси томонидан АПЛ якунланган мавсумининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Трент ушбу соврин учун курашда Тэмми Абрахам, Мэйсон Маунт ("Челси"), Мэйсон Гринвуд, Маркус Рэшфорд ("Манчестер Юнайтед") ва Букайо Сака ("Арсенал") каби футболчиларни ортда қолдирди. Трент Александер-Арнольд 2019/20 йилги мавсумда Англия Премьер-лигасининг 38 ўйинида қатнашди ва 4 гол ҳамда 13 ассист қайд этди.


Манба: interfutbol.uz, Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz