Қайднома

Қидирув

Янги либос сабабми?

Янги либос сабабми?

  09.09.2020 10:45
  0
  251
Янги либос сабабми?

Англия миллий жамоаси ва «Барселона» клуби собиқ футболчиси Гари Линекер жамоанинг пуштиранг янги футболкасига нисбатан истеҳзоли изоҳ қолдирди.
«Месси жамоадан нега кетишни хоҳлаб қолгани сабабини энди билдик», — деб ёзди Линекер «Твиттер» тармоғидаги саҳифасида. Бу вақтда Лаутаро Мартинеснинг шахсий агенти «Барселона» билан мижози трансфери масаласида яна музокара бошлашга тайёр. У шу мақсадда Испанияда бўлиб турибди. «Интер» ҳужумчиси ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган агент яқин кунлар ичида «Барселона» вакиллари билан эҳтимолий келишув шартларини муҳокама қилади. AS нашрининг қўшимча маълумотига кўра, «Интер» аргентиналик ҳужумчи учун ҳамон 111 миллион евро сўрамоқда (унинг шартномасида кўрсатилган товон пули айнан шунча). «Барселона» эса белгиланган муддатга қадар аниқ жавоб бергани йўқ, шундай бўлсада, Мартинесни ўз томонига оғдиришдан умид узмади ҳали. Фақат каталония­ликлар ҳужумчи трансферига кўпи билан 80 миллион евро ажратмоқчилар.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz