Қайднома

Қидирув

Қоидани бузишгани учун...

Қоидани бузишгани учун...

  10.09.2020 05:33
  0
  213
Қоидани бузишгани учун...

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Фил Фоден ва «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд Англия миллий жамоаси базасини муддатидан олдин тарк этишди.
Бунга уларнинг коронавирус бўйича қабул қилинган санитария қоидаларини бузишгани сабабдир. Бу ҳақда Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт баёнот берди: «Фоден ва Гринвуд зарур саналган эҳтиёткорлик чораларига амал қилишмади, шунинг учун уларни жамоадан ажратиб қўйишга мажбур бўлдик. Зеро, махсус протоколга биноан, бу ўйинчилар энди жамоа машғулотларида иштирок этолмайдилар. Демак, уларни Англияга эртароқ жўнатиб юборишга тўғри келмоқда», - деди Саутгейт Sky Sports нашри мухбирларига. Маълум бўлишича, Фоден ва Гринвуд Исландия термасига қарши ўйиндан кейин карантин қоидаларига риоя қилмай, меҳмонхонага қизларни олиб келишган. Айтганча, Фил Фоден бу ҳаракати учун расман узр ҳам сўради: «Хижолатдаман. Мураббий Гарет Саутгейт, жамоадошларим, терма жамоа ходимлари, мухлислар, «Манчестер Сити», дўстларим ва оиламдан кечирим сўрайман. Терма жамоадан таклиф олгач, роса қувондим. Мамлакат бош жамоаси либосини кийиш - катта шараф, албатта. Ҳали кўп ўрганишим керак бўлган ёш ўйинчиман. Зиммамда катта масъулият борлигини тушунаман. Ҳа, нотўғри иш қилдим. Оқибатида терма жамоа билан Дания­га боришдан маҳрум бўлдим. Бу аламли. Ушбу хатодан сабоқ чиқараман, албатта», деб ёзди Фоден «Твиттер»даги саҳифасида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz