Қайднома

Қидирув

Александар Коларов: "Интер" дан таклиф олганимда бажонидил рози бўлдим.

Александар Коларов: "Интер" дан таклиф олганимда бажонидил рози бўлдим.

  10.09.2020 19:35
  0
  246
Александар Коларов:

Ҳимоячи Александар Коларов Миланнинг "Интер" жамоасига ўтиши ҳақида фикр билдирди.

 "Тўғри, шу пайтгача "Интер"га бир неча бор қўшилишга яқин эдим ва ниҳоят энди келишга муваффақ бўлдим.  Бу мен учун осон танлов эди ва "Интер" дан қўнғироқ  бўлган захоти ўйлаб ўтирмай, бажонидил рози бўлдим.  Мен аллақачон клубдаги кўплаб футболчиларни билар эдим, биз бир-биримизга қарши бир неча бор ўйнаганмиз.  Жамоа ҳақида ижобий таассуротга эгаман.

 Контенинг борлиги аниқ қароримга таъсир қилди, чунки ўтган мавсумда у "Интер" ни бутунлай ўзгартирди.  Умид қиламанки, бизнинг ҳамкорлигимиз самарали бўлади ва биз ғалаба қозонамиз“ - дея Коларовнинг сўзларини келтирган «Интер» матбуот хизмати.

  Малумот учун, Коларов 2017  йилнинг ёзида "Манчестер Сити" дан Рим клуби "Рома"  га ўтган эди ва "Интер" сафига қўшилгунга қадар айнан шу клуб шарафини ҳимоя қилди.


Манба: Чемпионат.сом


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz