Қайднома

Қидирув

Андрей Микляев: “Андрей Канчелъскис танқид қилгандан ҳам ёмонроқ стадионда ўйнадик”

Андрей Микляев: “Андрей Канчелъскис танқид қилгандан ҳам ёмонроқ стадионда ўйнадик”

  10.09.2020 20:27
  0
  375
Андрей Микляев: “Андрей Канчелъскис танқид қилгандан ҳам ёмонроқ стадионда ўйнадик”

Cоcа Cола Суперлигаси 14-тури доирасидаги "Андижон" - "Локомотив" жамоалари иштирокидаги учрашувдан кейин "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев журналистлар саволларига жавоб берди.

 - Қимматли уч очкони қўлга киритдик. Бундан жуда хурсандмиз. Ҳозирда ўзгаришлар даври кетмоқда. Таркибимизда ёш йигитлар жуда кўп. Шу боисдан уларнинг ўзларига келиб олишлари учун вақт керак. Йигитларга катта раҳмат айтаман, улар охиригача курашишди. Ҳатто 10 киши бўлиб қолганларида ҳам таслим бўлишмади.

 - Жаҳонгир Абдумўминов билан боғлиқ қандай муаммо бор?

- Ҳозирча билмайман. Либос бўйича муаммо бўлиши мумкин. Буни кейинроқ билиб оламан. Либос бўйича муаммо бўлгани сабабли у захирада қолди.

 - Олдинги сафар "Локо"да ишлаганингизда таркибда юлдузлар ўйнарди. Ҳозир эса таркиб ўзгариб кетди. 2 йиллик ўзгаришлар ҳақида нима дея оласиз?

- Мавсум бошидан инобатга олсак, 9 нафар футболчи жамоани тарк этди, айримлар ҳорижга йўл олди. Клуб олдимизга таркибни ёшартириш вазифасини қўйди. Биз ҳам ёшларимизга, ўринбосарлар таркибимиздан асосий таркибга футболчиларни жалб қилишга ҳаракат қиляпмиз.

 - Жароҳатланганлар борми?

- Таркибимизда 6 нафар жароҳатланган футболчилар бор. Шу боисдан уларнинг хизматидан фойдалана олмаяпмиз.

 Шу ўринда қўшимча қилиб кетмоқчиман. Бугун майдоннинг ҳолати яхши эмасди, шу боисдан жамоа биз, мухлислар кутган футболни намойиш қила олмади. Айтишим мумкинки, айни дамда бу стадион биз ўйнаган энг ёмон стадион. Яқиндагина Андрей Канчелъскис танқид қилган ТТЙМИ стадиони билан эса фарқ ер ва осмончалик. Бу стадионда ярим йил ўйин бўлмади. Шу боисдан ўйинда футболчилар майдонга қарши курашди. Ўт ўсиб кетган, ўрилмаган, тўп юрмаяпти. Қум тўкиб қўйилган жой эса чангиб кетмоқда. Бунга қараш оғир. Агарда стадион яхши бўлса, мухлислар ҳам киритилса, бугун бошқача ўйин бўларди.


Манба: PFC Lokomotiv (UZ)


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz