Қайднома

Қидирув

БИР-БИРИГА ЎХШАМАГАН БЎЛИМЛАР. “Бухоро” – “Қўқон-1912” учрашувида жанговар дуранг

БИР-БИРИГА ЎХШАМАГАН БЎЛИМЛАР. “Бухоро” – “Қўқон-1912” учрашувида жанговар дуранг

  11.09.2020 20:52
  0
  205
БИР-БИРИГА ЎХШАМАГАН БЎЛИМЛАР. “Бухоро” – “Қўқон-1912” учрашувида жанговар дуранг

Бундан бир неча дақиқа олдин Муборакдаги "Баҳром Вафоев"  стадионида Coca Cola суперлигасининг 14-тур доирасидаги "Қўқон-1912" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйинни қўқонликлар фаол тарзда бошлашди. Илк дақиқалардан ҳужумга зўр берган меҳмонлар рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятларни вужудга келтиришди. 17-дақиқада водий жамоасида ҳисобни очиш учун яхши имконият вужудга келди. Бердиев томонидан оширилган тўпга шериклари етиб кела олмади. Рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 40-дақиқада “Бухоро” дарвозаси олдида жуда хавфли вазият юзага келди. Ўша вазиятда мезбонлар посбони хатоликка йўл қўйганди бундан эса “Қўқон-1912”  футболчилари унумли фойдалана олишмади. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Норбековнинг узатмасидан кейин Муҳаммаданас Ҳасанов рақиб дарвозасига кучли зарба йўллади. Зафар Сафоев ажойиб сейв кўрсатиб жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Шу тариқа танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам ҳар икки жамоа аъзолари фаоллик билан бошлашди. 52-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишди. Бу вазиятда “Бухоро” футболчиси Жасур Ҳакимов меҳмонлар дарвозасини ишғол этди. 59-дақиқада энди қўқонлик футболчилар томонидан ташкил этилган ҳужумдан кейин Мерзляков ҳисобни тенглаштирди. 87-дақиқада эса “Қўқон-1912”  футболчилари ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ажойиб комбинациядан кейин захирадан майдонга тушган Сардор Азимов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи  яна Жасур Ҳакимов. Шу тариқа, ўйинда жанговор дуранг қайд этилди.

 

Coca Cola суперлигаси

14-тур

"Бухоро" - "Қўқон-1912" – 2:2 (0:0)

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров  (Қарши), Жалғасбай Сарсенов, Дамир Искандеров  (иккаласи ҳам Нукус), Достон Раҳмонов (Гулистон).

Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент).

Комиссар: Шохрух Саид (Тошкент).

Голлар: Жасур Ҳакимов (52, 90+2) - Александр Мерзляков (59), Сардор Азимов (87).

 “Бухоро”:  91. Зафар Сафоев, 4. Миржалол Жумев, 5. Бобуржон Аманов, 8. Анвар Жўраев (7. Суҳроб Неъматов – 60), 9. Жасур Ҳакимов, 10. Азиз Ибрагимов (66. Илҳомжон Алижонов – 90+1), 16. Жасур Ҳасанов, 17. Беҳруз Садиллоев (77. Изатилла Абдуллаев- 68), 19. Бекзод Саидов, 28. Эргаш Исмоилов (29. Шаҳзод Бешимов-90+1), 93. Максимилиан Фомин.

Захира: 20. Сардор Қобулжонов, 11. Зоҳир Пиримов, 21. Аббосбек Жумақулов, 24. Миржаҳон Музаффаров, 98. Солибек Каримов.

"Қўқон-1912": 1. Ботирали Эргашев, 3. Бобуржон Акбаров , 7. Шоҳназар Норбеков (20. Иқбол Маликжонов – 88), 9. Сухроб Бердиев (69. Филип Райевац – 64), 10. Қувондиқ Рўзиев, 15. Ойбек Рустамов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 70. Мурод Холмуҳаммедов, 91. Якуба Бамба (13. Сардор Азимов – 64).

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 96. Ислом Абдуллаев, 4.  Собит Синдаров , 5.  Жасур Ёқубов, 14. Аваз Маматхўжаев, 19. Ҳамидилло Абдуҳамидов.


Манба: ФКҚЎҚОН-1912


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz