Қайднома

Қидирув

Дилявер Ваниев: “Бугун омадимиз келди”

Дилявер Ваниев: “Бугун омадимиз келди”

  11.09.2020 22:00
  0
  220
Дилявер Ваниев: “Бугун омадимиз келди”

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Машъал" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Дилявер Ваниев ўз фикрларини билдирди.

Ашаддий ва жиддий рақибимизни мағлуб этдик. 1-0 ҳисобида ютдик, лекин рақиб жамоада хавфли вазиятлар анча кўп бўлди. Ўйлашимча, ўйин дуранг билан тугаши лозим эди, аммо омадимиз келди.

"Сўғдиёна"нинг ўйини яхши йўлга қўйилган ва мураббий фалсафаси билиниб турибди. Улар ҳозирги ўринларидан юқорироқ ўринга лойиқ.

Жамоангиз бугун кўпроқ ҳимоявий ва эҳтиёткорона ўйин кўрсатди. Бу ҳақда нима дейсиз?

1-0 дан кейин кўпроқ ҳимояда ўйнаганимиз рост. Мен шундай вазифани юкладим. Тактик жиҳатдан устунликни ҳам жуда вақтли бой бериб қўйдик. Голдан кейин иккинчи рақам бўлиб ҳаракат қилдик.

Уй-сафар ёки марказлашган, сизга қайси тизим маъқулроқ?

Менга эмас, ҳамма учун адолатли бўлиши керак. Охирги 4 та турни марказлашган тартибда ўтказилса, барча жамоалар учун адолатли бўлган бўларди. Ўшанда ҳеч кимда ортиқча савол қолмайди.


Манба: FCMASHAL.UZ


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz