Қайднома

Қидирув

Равшан Ҳайдаров: “Таркибдаги муаммолар жамоамизни бугун ҳам таъқиб қилди”

Равшан Ҳайдаров: “Таркибдаги муаммолар жамоамизни бугун ҳам таъқиб қилди”

  12.09.2020 22:00
  0
  181
Равшан Ҳайдаров: “Таркибдаги муаммолар жамоамизни бугун ҳам таъқиб қилди”

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

"Қийин ўйин ўтказдик. Таркибдаги муаммолар жамоамизни бугун ҳам таъқиб қилди. Афсуски уч футболчимиз майдонга туша олмади. Шунга қарамай биринчи таймда ёмон ўйнамадик, қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлим бошида ўз хатоларимиз туфайли иккита тезкор гол ўтказиб юбордик. Шундан кейингина ўзимизга келдик ва гол уриб рақибга босим уюштирдик. Иккинчи таймда жамоамиз ёмон ўйнамади. Афсуски мағлуб бўлдик. Таркибдаги жароҳат олган ва касалларни тузатишга ҳаракат қиламиз.

Иккита гол ўтказгач йўқотадиган нарсамиз қолмаганди, шу боис йигитлар олдинга ўтиб ҳужумкорликни оширишди. Аксига олиб Касьян жароҳат олди ва уни алмаштиришга мажбур бўлдик.

Майдонга тушган ёшлар ёмон ўйнашмади, шижоатлари сезилиб турибди. Мана шу шижоат эвазига ҳам рақибни ўз жарима майдони ёнига "қамаб" қўйдик.

Ҳимоядаги қўпол хатоларни таҳлил қилиш керак. Ёш болаларча хато қилдик", - дейди Равшан Ҳайдаров.


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz