Қайднома

Қидирув

Наманганда замонавий футбол мактабининг очилиш маросими ўтказилди

Наманганда замонавий футбол мактабининг очилиш маросими ўтказилди

  13.09.2020 11:43
  0
  379
Наманганда замонавий футбол мактабининг очилиш маросими ўтказилди

 Наманган вилоятида 1-сонли футбол маҳорат мактаби очилиши маросими бўлиб ўтди.

 «Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими, «Навбаҳор» ПФК президенти Олим Исаев, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев, Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокир Қорабаев, Наманган вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Шуҳрат Мирхолдиршоев, «Навбаҳор» ПФК вице-президенти Ойбек Саматов, «Навбаҳор» жамоаси мураббийлари ва футболчилари ҳамда бир қатор нуфузли меҳмонлар иштирок этишди. 

 Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров жумладан, шундай деди:

«Болалигида футбол ўйнамаган бола бўлмаса керак. Шу жумладан, ўзим ҳам болаликда миллионлар ўйинига жуда қизиққанман ва тўп тепганман. Гарчи Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар кўп бўлса-да,  бироқ тизим йўқлиги боис, миллий терма жамоамиз ҳалигача жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга кирита олмади. Демак, бунинг учун қандайдир тизим бўлиши керак. Наманганда биз шу тизимни яратишга ҳаракат қиляпмиз.

Мазкур футбол маҳорат мактаби биз яратадиган тизимнинг бошланиши бўлиб хизмат қилади. Келажакда вилоятимизнинг брендига айланиб улгурган   «Навбаҳор» жамоасининг ҳам ўз футбол академияси бўлади. 

Шунингдек, Наманганда вилоятимиз фахри бўлган миллий миллий жамоамиз сардори Одил Аҳмедовга қарашли «Одил Жуниор» футбол мактаби ҳам фаолият кўрсатмоқда. 

Вилоятимизда 18 ёшга тўлмаган 900 минг нафар ёшлар бор. Умид қиламанки, уларнинг орасидан келажакда Лионель Месси ва Криштиану Роналду сингари машҳур футболчилар етишиб чиқиб, мамлакатимиз футболини жаҳон ареналарида муносиб ҳимоя қилишади.

Шуни ҳам таъкидлашим керакки, яқин келажакда мураббийлар ўзлари тарбиялаб вояга етказган ҳар бир маҳоратли футболчи учун моддий тарафдан ҳам манфаат кўришади».

Шундан кейин Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев сўзга чиқиб, Намангандан кўплаб маҳоратли футболчилар етишиб чиқиб, мамлакатимиз футболи ривожига муносиб ҳисса қўшганликлари, Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров   футболнинг ашаддий мухлиси эканлиги боис вилоятимизда миллионлар ўйинига катта эътибор қаратилаётганлиги, бу борада Наманган бошқаларга ўрнак эканлиги ва бу борада ғурурланишини таъкидлади.

Шунингдек, Дилмурод Ҳамидуллаевич мазкур Наманган вилоят 1-сонли футбол маҳорат мактабини қайта таъмирлаш учун 5 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланганлиги, бунга вилоятимиз ҳокими Хайрулло Бозоров бош-қош бўлганлигига тўхталиб, мамлакатимизда спорт, шу жумладан, футболни ривожлантириш ишига қўшаётган муносиб ҳиссаси учун Хайрулло Бозоровни «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлади.

Шундан сўнг Наманган вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Шуҳрат Мирхолдиршаев, «Навбаҳор» жамоаси мураббийлари Нўъмон Ҳасанов ва Рашид Ғофуров биргаликда маҳорат мактабига футбол тўпларини совға қилишди.

Сўнгра Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ва Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров билан биргаликда рамзий лентани қирқиб, Наманган вилоят 1-сонли футбол маҳорат мактабини очиб беришди».


Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz