Қайднома

Қидирув

Про лига. «Динамо» «Турон»ни мағлуб этди ва 3-ўринга кўтарилди...

Про лига. «Динамо» «Турон»ни мағлуб этди ва 3-ўринга кўтарилди...

  15.09.2020 00:01
  0
  212
Про лига. «Динамо» «Турон»ни мағлуб этди ва 3-ўринга кўтарилди...

Про лига 6-тури доирасида «Динамо» жамоаси Самарқандда «Турон» клубини қабул қилди.Қизиқарли кечган учрашувнинг 87-дақиқасида Жаҳонгир Аҳмадов томонидан бурчак тўпидан етказиб берилган узатмани Азамат Алланиёзов бош билан рақиб дарвозасига киритиб, Самарқанд жамоасига муҳим ғалабани келтирди.

Натижада «Динамо» 10 очко билан кўпроқ урилган голлар ҳисобига 3-ўринга чиқиб олди. «Турон» эса 12 очко билан 2-ўринда қолди.

Про лига. 6-тур
14 сентябрь (душанба)
«Динамо» – «Турон» – 1:0
Ҳакам: Равшан Абдувоҳидов
Гол: Азамат Алланиёзов 87.

«Динамо»: 1.Эркин Жабборов, 4.Ҳакимхон Аъламхонов, 5.Аваз Агалиев, 6.Бобур Қосимов, 10.Амиржон Сафаров, 11.Дамир Темиров, 14.Андрей Сидоров, 19.Обид Жўрабоев, 20.Шаҳбоз Нуриддинов, 26.Комил Шарофутдинов, 34.Шоҳрух Абдураҳмонов.

Захира: 22.Шоҳруҳжон Раимов, 2.Беҳзоджон Аҳмаджонов, 7.Суҳроб Нуруллоев, 8.Элдор Бойматов, 9.Жаҳонгир Аҳмадов, 17.Шарафиддин Шабиров, 21.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 27.Азамат Алланиязов, 78.Ойбек Нурматов.

«Турон»: 87.Акмал Ортиқов, 2.Абдулазиз Абдурашимов, 3.Шукурали Пўлатов, 4.Суннатилло Эрматов, 9.Отабек Ҳайдаров, 10.Жавоҳир Соҳибов, 11.Асилбек Қаюмов, 15.Шоҳруҳ Холматов, 17.Достон Мелиқўзиев, 22.Ғолиб Сарибоев, 27.Акмал Холмуродов.

Захира: 1.Мирзоҳиджон Жалилов, 5.Ойбек Аҳматов, 8.Баҳодир Акрамов, 18.Аслиддин Тоштемиров, 23.Хуршидбек Асқаралиев, 71.Миржалол Мирзаев, 77.Билолхон Тошмирзаев.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz