Қайднома

Қидирув

Шота Арвеладзе: “Биз яна қайтамиз”

Шота Арвеладзе: “Биз яна қайтамиз”

  15.09.2020 07:33
  0
  265
Шота Арвеладзе: “Биз яна қайтамиз”

"Пахтакор" бош мураббийи "Ал Ҳилол" билан ОЧЛ 3-тур ўйинидан кейин матбуот анжуманида баҳс ҳақида фикрларини билдирди.

- Менимча, бундай савияли мусобақада биз фақатгина футболнинг ўзи ҳақида гапиришимиз яхшироқ бўларди, чунки Осиёнинг энг кучли клубига қарши ўйнадик. Бироқ бугунги ўйинни бошқариб борган ҳакамлар фаолиятига етарлича эътирозим бор. Масалан, қизил карточка берилишидан аввал тўп оширилганда ўйиндан ташқари ҳолат бор эди. Шунингдек, бизнинг ҳужум пайтида футболчимизга қўполлик ишлатилганди. Ҳакамлар эса негадир шу вазиятларга эътибор қаратишмади. Ишонинг, бу жудаям оғриқли. Кийиниш хонасида уларга қараш қийин. Афсуски, бундай қўпол хатолар жудаям оғриқли. Биз яна қайтамиз. Футболдаги одамлар эса камроқ хато қилишларига умид қиламиз. Улар қарорларини ўзгартиришмоқда, оддий вазиятларда фолларни беришмоқда. Кимдир ниманидир кўрсатиши билан қарорлари ўзгармоқда... Назаримда, бундай даражадаги турнирда юқори савияли ҳакамлар бўлиши керак, очиғи бу ҳолат бизни хафа қилди.

Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Бундай даражадаги ўйинларда 3-4 имкониятдан фойдаланиб қолиш керак. Бунга интилиш лозим. Лекин бу ҳали бизнинг энг яхши ўйинимиз, энг юқори даражамиз эмас. Биз яхшироқ ўйин кўрсата оламиз.

Биз олдинга умид билан боқамиз. Ишимиз футболчиларни руҳлантириш. Энди бу тарих эканлигини уларга уқтирамиз. Бугунги ўйин тугаб бўлди. Тезроқ тикланиб, йигитларга навбатдаги беллашув ҳақида сўйлаймиз. Олдинда бизни уч баҳс кутмоқда. Рақиб ҳақида маълум хулосаларга эгаман, аммо бу ҳозирча ён дафтарчамда битилган. Буни йигитларга айтаман. Кейинги беллашувда биз ўзимиз хоҳлагандек ўйнашга ҳаракат қиламиз.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz