Қайднома

Қидирув

Хименес учун 89 «лимон»

Хименес учун 89 «лимон»

  16.09.2020 19:11
  0
  116
Хименес учун 89 «лимон»

«Манчестер Сити» ҳимоя чизиғини кучайтириш йўлида яна бир йирик трансферга қўл урса, ажабмас. Football24.ru порталида қайд этилишича, Хосеп Гвардиола марказий ҳимоя позициясида «Aтлетико» вакили Хосе Хименесни кўрмоқчи. Таъкидланишича, «Сити» аргентиналик трансферига 89 миллион евро таклиф қилди. Агар «матрасчилар» бунга кўнишса, бонус тариқасида яна 5 миллион олишлари мумкин. Тўғри, «Aтлетико» раҳбарияти бу таклифга рад жавоби беришга улгурди. Зеро, Хименес шартномасида кўрсатилган товон пули миқдори анча кўп - 120 миллион евродир. «Шаҳарликлар» эса ўз таклифларини яхшилашлари ҳам мумкин. Гап шундаки, «Наполи» ҳимоячиси Калиду Кулибали трансферининг амалга ошиши эҳтимоли анча пасайди. Хуллас, Гвардиола сенегаллик ўрнига айнан Хименес харид қилинишини истамоқда.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz