Қайднома

Қидирув

Неймар нечта ўйинга четлаштирилади?

Неймар нечта ўйинга четлаштирилади?

  16.09.2020 22:13
  0
  111
Неймар нечта ўйинга четлаштирилади?

Франция футбол федерацияси Интизом қўмитаси «Марсель» ва «ПСЖ» ўртасидаги можароли ўйинни атрофлича ўрганиб чиқмоқда. Якшанба куни Лига 1 3-тури доирасида ўтказилган мазкур учрашув охирида юзага келган жанжалдан кейин ҳакам 5 нафар футболчини қизил карточка билан жазолаганди. Жумладан, «ПСЖ» етакчиларидан бири Неймар можаро марказига тушди. Бразилиялик футболчи ўйиндан сўнг «Марсель» вакили Альваро Гонсалеснинг ирқчиликка йўғрилган хатти-ҳаракатига жавоб тариқасида унга ташланганини тушунтирди. Энди Неймар бу хатти-ҳаракати туфайли нақ 7та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин. Рақиб футболчисининг чиндан ҳам ирқчиликка йўл қўйгани тасдиқланса, у 10та учрашувдан четлаштирилади. «ПСЖ» раҳбарияти ҳозирда бу борада Неймарни қўллаб-қувватламоқда. «Клуб қатъий тарзда Неймарни ҳимоя қилади, чунки у рақибнинг жирканч муносабати қурбонига айланди. Жамоатчилик на футбол ва на жамиятда ирқчиликка ўрин йўқлигини унутмаса, бас. Бу борада ҳамма бирлашиши ва ушбу иллатга бараварига қарши туриши керак. «ПСЖ» 15 йилдан ошдики, камситишнинг ҳар қандай турига қарши қатъий курашиб келмоқда. LFP Интизом қўмитаси қарор чиқаришда бу фактлардан кўз юммаслиги керак. Клуб ўз навбатида, текширув жараёнига қўлдан келганича ёрдам беришга тайёр», — де-йилади Париж жамоаси баёнотида. ОАВ маълумотларига қараганда, Неймар ўйин давомида реферига бир неча марта юзланиб, Альваро Гонсалесдан шикоят қилган: «Ирқчиликка ўрин йўқ эмасми?»


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz