Қайднома

Қидирув

Юбилей муборак, Миржалол Қўшоқович!

Юбилей муборак, Миржалол Қўшоқович!

  17.09.2020 07:25
  0
  190
Юбилей муборак, Миржалол Қўшоқович!

Бугун, 17 сентябрь ўзбек футболи афсонаси, АГМК жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов таваллуд топган кун.

Миржалол Қосимов футболчилик даврида бошқа бир ўзбекистонлик чарм тўп усталари чиқмаган юқори чўққиларни забт этган, ўсмирлар ўртасида Жаҳон ва Европа чемпионига айланган, Осиё ўйинлари ғолиби бўлган афсонавий футболчи мураббийлик фаолиятида ҳам кўплаб ютуқларни қўлга киритган. Миржалол Қўшоқович мураббийлик фаолияти давомида 3 карра Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон кубоги соҳиби, Ўзбекистон Суперкубогида муваффақият қозонган ҳамда ўзбек мураббийлари орасида ОЧЛ ярим финалига икки маротаба чиқишни уддалаган ягона мутахассис. Миржалол Қосимов Ўзбекистон терма жамоасини 40 ўйинда бошқарган ва ўтказилган учрашувларнинг деярли ярмида ғалабани тантана қилган мутахассис.

Миржалол Қосимов ўзбек спортига қўшган хизматлари учун «Шуҳрат» медали, «Ўзбекистон ифтихори», «Фидокорона хизматлари учун» кўкрак нишони соҳиби, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи», «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий» унвонлари билан тақдирланган.

Ўтган мавсумдан эътиборан Олмалиқнинг АГМК жамоасини бошқараётган мутахассис клубни янги мавқеига, ҳар томонлама ривожланиши ҳамда юқори даражага чиқиши учун ўз билим ва тажрибаларини ишга солиб меҳнат қилмоқда. АГМК Миржалол Қосимов қўл остида ўтган йили мамлакат кубоги ва Лига кубоги финалига чиқишни уддалади ва жорий мавсум клуб ўз тарихида илк бор совринли ўринлар учун жиддий курашмоқда ва ҳозирда чемпионатда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. АГМК жорий мавсум ўз тарихидаги қатор рекордларни янгилаб бормоқда. Бунинг замирида албатта бош мураббий Миржалол Қосимов бошчилигидаги катта жамоа меҳнати турибди.

Шу боисдан ҳам бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Миржалол Қўшоқович Қосимовни “ИнтерФУТБОЛ” газетаси ижодий жамоаси, юртимиз футбол ихлосмандлари, АГМК аҳил оиласи ҳамда олмалиқлик футбол мухлислари номидан чин юракдан муборакбод этамиз! Миржалол Қўшоқовичга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва мураббийлик фаолиятида улкан муваффақият тилаймиз.

Маълумот учун: Миржалол Қосимов мураббийлик фаолиятида жами 321 ўйин ўтказган ва шуларнинг тенг ярмидан кўпи, яъни 65% учрашувларда ғалабани тантана қилган. Хусусан ўтказилган 321 ўйиндан 190 тасида ғалаба 69 дуранг ва 62 мағлубият қайд этилган.

Туғилган кун ва қутлуғ 50 ёшингиз муборак, Миржалол Қўшоқович!


Манба: FC AGMK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz