Қайднома

Қидирув

Суперлига 15 – тур. АГМК сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

Суперлига 15 – тур. АГМК сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

  17.09.2020 21:00
  0
  194
Суперлига 15 – тур. АГМК сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

Ҳозиргина Coca Cola Суперлигасининг 15 – туридан ўрин олган сўнгги ўйин АГМК – “Сўғдиёна” учрашуви нихоясига етди. Қизиқарли руҳда кечган мазкур беллашувда ҳисобни дастлаб майдон эгалари ҳимоячисининг қўпол хатосидан кейин “Сўғдиёна” футболчиси Жавоҳир Қаҳрамонов очди. Бироқ, мезбонларнинг тинимсиз ҳужумлари ўз самарасини бериб 82 – дақиқада ҳисоб тенглашишига замин яратди. Якуний ҳисоб 1:1. Шу тариқа АГМК жамоаси жорий мавсумдаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирадиган бўлди.

АГМК – СЎҒДИЁНА 1:1

Голлар: Қаҳрамонов 47, Ватсадзе 82.
15 сентябрь 2020 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони.
Ҳакамлар:
Аскер Нажафалиев, Руслан Серазитдинов, Олим Абдувосилов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

АГМК: 12.Роман Абдулов, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Дилшод Жўраев, 3.Сардор Раҳмонов (30.Жасур Умаров 81), 11.Мурод Тошматов, 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов, 18.Баҳром Абдураҳимов (88.Игорь Зонич 58), 94.Ҳусниддин Ғофуров (10.Шаҳзод Нурматов 83), 9.Зафар Полвонов (21.Мате Ватсадзе 55), 77.Арсланмират Аманов (7.Элгужа Григалашвили 55).

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 3.Искандар Шойқулов, 5.Аюбхон Нўъмонов, 7.Санжар Рашидов (30.Диан Талхатов 85), 8.Жамшид Болтабоев, 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов, 18.Шавкат Муллажонов, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов (21.Саҳоб Рашидов 85), 22.Шаҳбоз Жўрабеков, 93.Марко Колакович.
Огоҳлантиришлар: Жўрабеков 43, Ватсадзе 74.
Четлатиш: Жўраев 51.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz