Қайднома

Қидирув

Канчельскис“Навбаҳор” машғулотларига қайтди

Канчельскис“Навбаҳор” машғулотларига қайтди

  18.09.2020 09:00
  0
  240
Канчельскис“Навбаҳор” машғулотларига қайтди

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Антанасович Канчельскис COVID – 19 инфекциясидан Тошкентда даволанаётганди.

Жамоа устози коронавирусдан тўлиқ халос бўлиб, бугун Наманганга қайтди. 

Сoca Cola Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган “Локомотив”га қарши кечган баҳсдан сўнг, “Навбаҳор” аъзоларига бир кунлик дам берилганди.

“Лочинлар” Coca Cola Суперлигаcининг 16-туридан ўрин олган  “Андижон”га қарши кечадиган баҳсга тайёргарликни бугундан бошлашди.

Наманганликлар бугунги машғулотни кечки пайт “Марказий” ўйингоҳнинг захира майдонида Андрей Канчельскис бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида олиб боришди.

Шунингдек, коронавирусга топширилган PZR тести мусбат натижа қайд этганлиги боис, карантинга олинган тажрибали ярим ҳимоячиси Жавлон Иброҳимов карантин муддатини ўтаб, яна клуб ихтиёрига қайтди.

Иброҳимов бугун якка ҳолда машқларни бажарди.

Футболчилар бугунги машғулотни юқори ва кўтаринки кайфиятда ўтказишди.

Эслатиб ўтамиз, Coca Cola Суперлигаcининг 16-туридан ўрин олган  “Навбаҳор” – “Андижон” жамоалари ўртасидаги учрашув 20 сентябрь куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 19:00да старт олади.


Манба: FCNAVBAHOR


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz