Қайднома

Қидирув

Расман : Виталий Денисов «Томь» футболчисига айланди

Расман : Виталий Денисов «Томь» футболчисига айланди

  20.09.2020 14:58
  0
  237
Расман : Виталий Денисов «Томь» футболчисига айланди

 Ўзбекистонлик 33 ёшли ҳимоячи Виталий Денисов Россия қуйи лигаси клубида фаолият бошлади.

«Ротор» клуби Премьер-лигага чиққач, жамоани тарк этган Виталий Денисов «Томь» билан мавсум якунига қадар шартнома имзолади. Ўзбекистонлик ҳимоячи жамоа сафида 29-рақамда тўп сурадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берган.

Виталий Денисов фаолияти давомида ЦСКА, «Днепр», «Локомотив» Москва, «Рубин», «Крилья Советов» ва «Ротор» клуби шарафини ҳимоя қилган. Ўзбекистонлик футболчи «Локомотив» сафида Россия чемпиони ва кубоги соҳибига айланган.

Маълумот учун, Томск вилоятининг бош клуби ҳозирги пайтда Россия қуйи лигасида 22 жамоа орасида 21-ўринни эгаллаб турибди.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz