«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси энди ўз номи остида бренд яратиши мумкин.Аргентиналик юлдуз 2011 йилдан буён Испаниянинг MASSI компанияси билан давом этаётган суд муҳокамасида ютиб чиқди.
Маълумотларга кўра, Лео 2011 йилнинг августида шахсий компаниясига асос солиб, уни «Месси» номи билан рўйхатдан ўтказишни режалаштирган. Бироқ орадан кўп ўтмай, велосипед ва спорт либослари ишлаб чиқарувчи MASSI фирмаси номлардаги ўхшашлик туфайли Месси компанияси устидан судга мурожаат қилган. 2013 йили Европа интеллектуал мулк бошқармаси (EUIPO) MASSI бренди фойдасига қарор чиқарди. Кейинчалик Мессининг ушбу масала юзасидан берган апелляцияси қаноатлантирилмади: EUIPO 2014 йилнинг апрелида MASSI ва Месси атамаларининг талаффузи бир хил эканлиги, қолаверса, хизмат кўрсатиш соҳаси ўхшашлигини таъкидлаб, футболчига салбий жавоб йўллади. Яқинда мазкур ишни ўрганишга киришган Европа иттифоқи суди эса Месси фойдасига қарор чиқарди. Демак, энди аргентиналик футболчи шахсий брендига асос солиши мумкин - MESSI. Лекин воқеалар шу билан хотима топмаган кўринади, зеро, MASSI компанияси мазкур қарор юзасидан аппеляция беришни режалаштирган.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20