Бугун Жиззахдаги "Сўғдиёна" марказий стадионида Coca Cola суперлигасининг 16-тур учрашуви бўлиб ўтди. Майдонга "Сўғдиёна" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари тушдилар.
Бугун "Қўқон-1912" жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов бироз бетоблиги сабаб жамоа билан Жиззах шаҳрига келмаганини таъкидлаш жоиз. Ўйин юртимизда жорий қилинган карантин қоидаларига амал қилган ҳолда мухлисларсиз ташкил этилди. Учрашувдан олдин ЎФА фахрийлар Кенгаши раиси Наримон Жалолов хотирасига бағишлаб бир дақиқалик сукут сақланди. Ўйин шиддатли тарзда бошланди. 4-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишди. Майдон эгалари томонидан ташкил этилган ҳужумни Шаҳбоз Жўрабеков гол билан якунлади. 17-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасановда яхши имконият вужудга келди. 22-дақиқада Мерзляковнинг узамтасидан кейин рақиб дарвозаси олдида яна бир хавфли вазият вужудга келди. 29-дақиқада меҳмон футболчилар яхши комбинация ташкил этишганди. Якуба Бамбанинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 40-дақиқада Бамба яхши ҳаракат қилиб тўпни шеригига ошириб берганди. Сўнгги паллада жиззахликлар хавфни бартараф этишди. Биринчи бўлимнинг охирги дақиқасида мезбонлар иккинчи тўпни киритишди. Бурчак ошириб берилган тўпни Марко Калакович рақиб дарвозасига аниқ йўллади. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлим ҳам қўқонликлар учун омадсиз бошланди. 48-дақиқада Бобур Акбаров иккинчи марта ҳакам томонидан огоҳлантирилди ва майдондан четлатилди. 56-дақиқада Шоҳжаҳон Норбеков жарима майдончаси ичида тўпни узига ўнглай олмади. Натижада рақиблар хавфни бартараф этишди. 60-дақиқада Ботирали Эргашев жамоаси жонига оро кирди. Дарвозабон Норхоновнинг кучли зарбасини қайтарди. 62-дақиқада мезбонлар ҳисобни йириклаштиришди. Искандар Шойқуловнинг зарбаси меҳмонлар дарвозасидан ўрин олди.
Қолган дақиқаларда қўқонлик футболчилар ҳарчанд ўринишмасин, ҳисобни ўзгартира олишмади ва Жиззахада қимматли очколарни бой берди.
Coca Cola суперлигаси
16-тур
"Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" – 3:0 (2:0)
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Аҳмад Эргашев.
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.
Комиссар: Эркин Бахтиёров.
Голлар: Шаҳбоз Жўрабоков (4), Марко Калакович (45), Искандар Шойқулов (61).
“Сўғдиёна”: 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 3. Искандар Шойқулов, 5. Аюбхон Нўъмонов (30. Диан Талхатов – 72), 8. Жамшид Болтабоев (7. Санжар Рашидов – 35), 10. Шохруз Норхонов (21. Саҳоб Рашидов – 85), 11. Жасур Ҳасанов, 18. Шавкат Муллажонов, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов (14. Даниэл Насриддинов – 71), 22. Шаҳбоз Жўрабеков (4. Элёр Орифов – 73), 93. Марко Калакович.
Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 20. Баҳодир Насимов, 25. Нодир Қуйбоқов, 36. Элёр Собиржонов.
"Қўқон-1912": 1. Ботирали Эргашев, 3. Бобуржон Акбаров, 7. Шоҳназар Норбеков (20. Иқбол Маликжонов-90), 10. Қувондиқ Рўзиев, 13. Сардор Азимов (9. Суҳроб Бердиев – 46), 15. Ойбек Рустамов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (14. Аваз Маматхўжаев – 63), 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 70. Мурод Холмуҳаммедов (4. Собит Синдаров – 87), 91. Якуба Бамба (17. Музаффар Музаффаров – 46).
Захира: 96. Ислом Абдуллаев, 5. Жасур Ёқубов, 69. Филип Раевац, 99. Бек Абдуллаев.
Манба: ФКҚЎҚОН-1912
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20