Қайднома

Қидирув

Апл 2-тур ниҳоясига етди.Барча учрашувлар натижалари билан танишинг

Апл 2-тур ниҳоясига етди.Барча учрашувлар натижалари билан танишинг

  22.09.2020 08:50
  0
  254
Апл 2-тур ниҳоясига етди.Барча учрашувлар натижалари билан танишинг

 Ж.Корея миллий жамоаси етакчиси Сон Хюн Мин «Тоттенхэм»нинг «Саутгемптон»га қарши ўйинида «покер»га эришди. Эътиборлиси, қитъадошимиз 4та голни ҳам Гарри Кейн узатмасидан кейин урди. Айтиш жоиз, футболчининг бир жамоадоши узатмалари ёрдамида «покер»га эришиши АПЛ тарихида илк марта кузатилди. Доминек Калверт-Льюин («Эвертон»), Вильфрид Заха («Кристалл Пэлас») ва Садио Мане («Ливерпуль») эса, 2-турни тегишлича чиролли «хет-трик» ҳамда «дубл»лар билан безашди. 

   «Манчестер Юнайтед»нинг АПЛ доирасида 14та ўйинга чўзилган мағлубиятсиз серияси хотима топди. Оле-Гуннар Сульшер жамоаси «Кристал Пэлас»га юққазишига қадар чемпионатда охирги марта 22 январь куни камтарин «Бернли» олдида ожиз қолганди - 2:0. «Қизил иблислар» шундан кейин АПЛ финишигача 9тағалаба ва 5та дуранг қайд этишди.

 «Ливерпуль» ва «Эвертон» АПЛ мавсумига синхрон равишда 2таданғалаба билан киришди. Бундай ҳолат 1993 йилдан буён кузатилмаётганди. Умуман, икки ҳамшаҳарнинг тетик старти атиги 2-марта қайд этилди.

«Ливерпул»нинг янги ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара «Челси»га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонга тушиб, 75 марта тўп узатди. Эътиборлиси, испаниялик дебютант бу борада рақиб сафидаги барча футболчилардан яхшироқ кўрсаткич қайд этди. Умуман, узатмалар статистика юритила бошланган мавсум-2003|2004дан буён бир бўлимда 75та узатма - АПЛ учун рекорддир.

«Ливерпуль» АПЛ доирасида қаторасига 5та ўйиндан буён «Челси»га ютқазмаяпти - 4тағалаба ва 1та дуранг.

Жоржиньо «Челси»да илк марта пенальтидан фойдаланолмади. У бунга қадар 8та 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирганди.

 Алиссон «Ливерпуль» сафида илк марта пенальтини бартараф этди. Бразилиялик кипер бунга қадар «дуэл»га икки бора киришиб, уларда ожиз қолганди.

Садио Мане - «Ливерпул»нинг «Стэмфорд Бриж»да «Челси»ни «дубль» билан жазолаган учинчи футболчиси. Унга қадар Стив Макманаман ва Филиппе Коутиньога шундай натижа насиб этганди

Александр Лаказетт «Арсенал» либосида юбилей 50-голини нишонлади. Бу голлардан 36таси «Эмирейтс» аренасида ўтказилган ўйинлар ҳиссасига тўғри келади.

 «Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид де Хеа АПЛда охирги 18та пенальтидан лоақал 1тасини ҳам бартараф этолмаган.

 «МЮ» охирги 29 мавсум бадалига 3-марта АПЛ мавсумини мағлубият билан бошлади. «Қизил иблислар» мавсум-2014|2015дан буён чемпионатнинг биринчи ўйинида ютқазишмаганди.

 «Лестер» АПЛнинг дастлабки 2та турида 2тағалабага эришди. «Тулкилар» охирги марта мавсум-2015|2016ни шундай дадил бошлаб, якунда АПЛ шоҳсупасига кўтарилишган эди.

 

19 сентябрь

ЭВЕРТОН -

ВЕСТ БРОМВИЧ - 5:2 (2:1)

Голлар: Калверт-Льюин (31, 62, 66), Хамес Родригес (45), Майкл Кин (54) - Диангана (10), Перейра (47).

Эвертон: Пикфорд, Коулмэн, Майкл Кин, Мина, Динь, Дукуре (Сигурдссон, 65), Аллан, Андре Гомеш, Хамес Родригес (Мойзе Кин, 78), Ришарлисон, Кэлверт-Льюин (Ивоби, 71).

Четлатиш: Гиббс (45}1, В.).

ЛИДС ЮНАЙТЕД -

ФУЛХЭМ - 4:3 (2:1)

Голлар: Элдер Кошта (5, 57),

Клих (41-пен.), Бэмфорд (50) - Митрович (34-пен., 67), Рид (62).

МЮ -

КРИСТАЛ ПЭЛАС - 1:3 (0:1)

Голлар: ван де Бек (81) - Таунсенд (7), Заха (74-пен., 85).

МЮ: де Хеа, Шоу, Фосу-Менса

(Игало, 81), Линделёф, Магуайр, Бруну Фернандеш, Мактомини, Погба (ван де Бек, 67), Жеймс (Гринвуд, 46), Мартиаль, Рэшфорд.

Кристал Пэлас: Гуаита, Сако, Уорд, Митчелл, Шлупп (Эзе, 75), Макартур, Куяте, Таунсенд, Маккарти (Миливоевич, 88), Заха, Айю (Батшуайи, 81).

АРСЕНАЛ -

ВЕСТ ХЭМ - 2:1 (1:1)

Голлар: Лаказетт (25), Нкетиа (86) - Антонио (45).

Арсенал: Лено, Бельерин, Холдинг, Габриэль, Колашинац, Сака (Давид Луиз, 89), Жака, Себальос, Виллиан (Пепе, 64), Лаказетт (Нкетиа, 77), Обамеянг.

20 сентябрь

Саутгемптон -

Тоттенхэм - 2:5 (1:1)

Голлар: Ингз (32, 89-пен.) - Сон Хюн Мин (45}2, 47, 64, 73), Кейн (82).

Тоттенхэм: Льорис, Санчес, Дэвис, Доэрти, Дайер, Ндомбеле (Ло Чельсо, 46), Хейбьерг, Лукас Моура (Ламела, 61), Уинкс, Сон Хюн Мин, Кейн (Бергвейн, 84).

Ньюкасл -

Брайтон - 0:3 (0:2)

Голлар: Мопе (4-пен., 7), Коннолли (83).

Четлатиш: Биссума (89, Б.).

Челси - Ливерпуль - 0:2 (0:0)

Голлар: Мане (50, 54).

Фойдаланилмаган пенальти:

Жоржиньо (75, Ч.).

Челси: Аррисабалага, Алонсо, Жеймс, Зума, Кристенсен, Канте, Ковачич (Абрахам, 79), Маунт, Жоржиньо (Баркли, 79), Хавертц (Томори, 46), Вернер.

Ливерпуль: Алиссон, ван Дейк, Александер-Арнольд, Робертсон, Фабиньо, Кейта (Милнер, 64), Хендерсон (Тьяго Алькантара, 46), Мане, Вейналдум, Салоҳ, Фирмино (Минамино, 86).

Четлатиш: Кристенсен (45}1, Ч.).

Лестер - Бернли - 4:2 (1:1)

Голлар: Барнс (20), Питерс (50-авт.), Жастин (61), Прат (79) - Вуд (10), Данн (73).

Лестер: Шмейхель, Кастань, Жастин, Сеюнжю, Н~Диди, Прат (Олбрайтон, 83), Менди, Барнс (Морган, 90), Тилеманс, Перес (Мэддисон, 62), Варди.

 

21 сентябрь (душанба)

 

Астон Вилла - «Шеффилд Юнайтед - 1:0 (0:0)
Гол: Конса, 63 (1:0).
Фойдаланилмаган пенальти:

Лундстрем («Шеффилд Юнайтед»)
Четлатиш Эган, 12 («Шеффилд Юнайтед»).

Вулверхэмптон – Манчестер Сити 1:3

Голлар:  Хименес (78, 1:2) - Де Брюйне (20-пен, 0:1), Фоден (32, 0:2), Жезус (90+5, 1:3).

Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Марсал (Винагре, 8), Боли, Коуди, Саисс, Поденсе, Моутинью (Дендонкер, 78), Траоре, Рубен Невеш, Нету (Фабио Сильва, 78), Хименес.

Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз, Менди, Аке, Уокер, Фоден, Фернандиньо, де Брюйне, Родри, Стерлинг (Торрес, 81), Габриэл Жезус.

Огоҳлантириш: Стерлинг (35), Менди (35), Родри (87).

 

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz