Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов: "Бугун рақибга 2 та гол совға қилдик..."

Вадим Абрамов: "Бугун рақибга 2 та гол совға қилдик..."

  22.09.2020 21:55
  0
  199
Вадим Абрамов:

Coca Cola Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - АГМК (2:3) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

- Бугун ҳар иккала жамоа учун ҳам муҳим баҳс эди. Беллашувни ёмон бошлаганимиз йўқ, лекин 25-дақиқалардан кейин эътиборни кўпроқ ҳимояга қарата бошладик. Натижада ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Айтиш керакки, ҳар иккала жамоа дарвозабони ҳам ишончли ўйин кўрсатмаётганди. Биз иккинчи бўлим аввалида бундан фойдаландик. Ҳисоб тенглашгач «Бунёдкор» табиий равишда бор эътиборини ҳужумга қаратди, биз эса қарши ҳужумда Жасур Умаровнинг голи сабабли ғалаба қозондик. Майдон бироз «оғирроқ»дек туюлди. Шундай бўлса-да, бугун мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди, деб ўйлайман.
***
Пресс-конференциянинг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

- Ютқазилган ўйиндан кейин нимадир дейиш қийин. Ҳаммасига ўзимиз айбдормиз. Умуман бу йилги мавсумда муҳим ўйинларда тушунарсиз хатолар сабабли очколарни бой беряпмиз. Бу – футбол. Бугун рақибга иккита голни совға қилдик. АГМК тажрибали жамоа, таркибида бундай хатоларни кечирмайдиган футболчилар бор. Ўйиндаги назорат гап-сўзсиз бир тарафда бўлди, бироқ ўша устунлик ортидан ўзимизга муаммолар яратиб олдик. Сўнгги қарорларни қабул қилишда шунчаки малака етишмади. Қолаверса, рақиб сафида захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтирди.


Манба: fcbunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz