Қайднома

Қидирув

Бугун Финал.УЕФА Суперкубоги "Бавария" - "Севилья" учрашуви ҳақида қисқача.

Бугун Финал.УЕФА Суперкубоги "Бавария" - "Севилья" учрашуви ҳақида қисқача.

  24.09.2020 10:56
  0
  290
Бугун Финал.УЕФА Суперкубоги

Бугун УЕФА Суперкубоги учун ўйин "Бавария" ва "Севилья" ўртасида бўлиб ўтади. Жамоалар Будапештда 67 889 кишини ўз бағрига сиғдира оладиган “Пушкаш Арена”да учрашишади.Учрашув англиялик Энтони Тейлор бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига топширилган.

Баҳс Тошкент вақти билан 00:00 га белгиланган.

"Бавария"

Мюнхен клуби ажойиб мавсумни, "Олтин требл" ни қўлга киритди. 2020/21 йилги мавсумда "Бавария" аллақачон битта ўйин ўтказган, "Шалке" 8: 0 ҳисобида тор-мор этилган. Афтидан, Германия чемпионлари қисқа дам олишга қарамай, идеал ҳолатда. "Мюнхенликлар” Тьяго Алькантарани йўқотишди.Энди марказий ярим ҳимоя учун жавобгарлик Йосуа Киммих ва Леон Горецка зиммасига тушади.
Ушбу учрашувда Кингсли Команга ва Давиде Алаба майдонга тушмаслиги мумкин. Аммо Никлас Зюле ўтган мавсум охирида олган жароҳатидан бутунлай тикланди, шу сабабли "Бавария" ҳимоя марказида катта муаммоларга дуч келмаса керак.

"Севилья"


"Андалусияликлар" яна бир бор Европа Лигасида ғолиб бўлишди. Шу билан бирга, "Севилья" Ла Лигада 4-ўринни эгаллаб, ички чемпионатни яхши ўтказди. Янги мавсумда Хулен Лопетеги жамоасидан яхши натижаларни кутишмоқда. УЕФА Суперкубоги учрашуви мавсум бошланиши учун яхши синов бўлади. Испанлар "Бавария" га қарши ўйинда яхши кураш таклиф этиши мумкин.

Айтиш мумкинки, "Севилья" таркибида катта йўқотишлар йўқ, фақатгина Серхио Регилонни таркибда сақлаб қололмадилар , аммо "Спортинг" нинг чап қанот ҳимоячиси Маркос Акунияни сотиб олдилар. Эвер Банега жамоани эркин агент сифатида тарк этди. Бир неча кундан сўнг аргентиналикнинг ўрнини "Барселона" дан Иван Ракитич эгаллади. Жамоа тез фурсатларда муаммоли позициялардаги бўшлиқларни тўлдирди ва бир неча ҳафта ичида рўйхатни тўлдирди.Коронавирусга чалинган Мунирни инобатга олмасак, ҳозирда "Севилья" нинг барча футболчилари соғлом.

Ўзаро учрашувлар статистикаси.

Ушбу икки клуб бунга қадар атиги 2 марта тўқнаш келишган. Жамоалар 2017/18 йилги Чемпионлар Лигасининг чорак финалида тўқнаш келишган, биринчи ўйинда "Бавария" 2: 1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, жавоб баҳсида нурсиз дуранг қайд этилган. 2020/21 йилги мавсумда Германия чемпионлари "Шалке" дарвозасига жавобсиз 8 та гол киритишган. Испанлар учун мазкур ўйин янги мавсумдаги биринчи ўйин бўлади.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz