Қайднома

Қидирув

АПЛ грандлари мухлисларсиз қанча зарар кўришади ?

АПЛ грандлари мухлисларсиз қанча зарар кўришади ?

  24.09.2020 14:33
  0
  217
АПЛ грандлари мухлисларсиз қанча зарар кўришади ?

Англия Премьер-лигаси клублари янги мавсумда тўлиқ  мухлисларсиз ўйнашса, 1 млрд фунтдан кўпроқ зарар кўришади.   

The Telegraph нашрининг маълумотига кўра, бу ҳолатда энг катта йўқотиш «Манчестер Юнайтед»да бўлади – 139,39 млн фунт.

«Арсенал» 122,27 млн йўқотади, аммо бу зарар лондонликлар бюджетига «МЮ»га қараганда оғирроқ зарба бўлади. Чунки 2018/19 йилги мавсумда клуб даромадининг тўртдан бир қисми мухлисларнинг стадионга ташрифидан келган.

«Тоттенҳэм»нинг йўқотишлари тахминан 106 млн, «Ливерпуль»да 104млн, «Челси»да 82 млн, «Манчестер Сити»да 72 млн фунтни ташкил қилади.

АПЛ 1 октябрдан мухлисларни трибунага қайтаришни режалаштирганди, аммо Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ҳозирча стадионлар мухлислар учун очилмаслигини маълум қилди.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz