Қайднома

Қидирув

“Бавария бераҳм –бомбардимончи ”

“Бавария бераҳм –бомбардимончи ”

  24.09.2020 22:59
  0
  240
“Бавария бераҳм –бомбардимончи ”

«Бавария» Бундеслига стартида яна 8та гол урди, Лерой Сане кулди, Роберт Левандовски товони билан нозик «пас» берди, ҳаттоки, ўсмир йигит ҳам гол урди. Ҳа, бечора «Шальке» янги мавсумнинг 1-туридаёқ бераҳм, бешафқат «Бавария» олдида худди «Барселона» ҳолига тушиб ўтирибди...

*** «Бавария» ЧЛдаги ғалабадан кейинги илк расмий ўйинида гол уришни роса соғинганини кўрсатди: Серж Гнабридан «хет-трик», яна 5 нафар футболчидан 1тадан гол. Жумладан, Роберт Левандовски «Бавария» либосида рақиб дарвозасини 163-марта нишонга олиб, клуб тарихида Бундеслигада гол уриш бўйича 2-ўринга кўтарилди. Томас Мюллер эса, барча турнирлар ҳисобидан юбилей - 200-голини нишонлади.

*** Ёзда «Манчестер Сити»дан 45 миллион евро эвазига сотиб олинган Лерой Сане «Бавария»даги деб­ют ўйинини илк клуби (катталар футболида)га қарши ўтказди. Эътиборлиси, у Гнабрининг 2та голига ассис­тентлик қилиш баробарида ўз номини ҳам таблога ёздириб қўйди. Ке­йинчалик захирага олинган Сане собиқ жамоаси дарвозасига 8-гол урилгач, ўриндиқда кулгусини яширгани йўқ.

*** Ўйиндаги охирги гол 17 ёшли Жамол Мусиала ҳисобига ёзилди. Бу йигит июнь ойида Бундеслига тарихида «Бавария» либосини кийиб майдонга тушган энг ёш футболчи бўлганди. Сентябрга келиб, у Мюнхен гранди учун гол урган энг ёш футболчига айланди.

*** Роберт Левандовски пенальтидан самара чиқарди ва товони билан нозик «пас» бериб, гол ҳаммуаллифига ҳам айланди. Жуда гўзал...

*** Бечора «Шальке». Гельзенкирхен жамоаси Бундеслигада охирги марта 17 январь куни ғалаба қозонганди. Эътиборлиси, ўшанда ЧЛнинг бўлажак иштирокчиси Менхенгладбах «Боруссия»си доғда қолдирилганди. «Шальке» шундан кейин «Бавария»га 0:5 ҳисобида ютқазиб, узун ғалабасиз сериясини бошлади. Жамоа бу оралиқда 17та ўйинда нақ 45та гол қўйиб юборди.

*** «Бавария» аксинча, охирги бир неча ҳафта ичида иккинчи марта рақибини 8та гол билан «сийлади». «Барселона», сен ёлғиз эмассан!

*** «Шальке» Мюнхен гранди билан ўйинда охирги марта 2010 йилнинг декабрида ғалаба қозонган эди - 2:0. Ўшанда гильзенкирхенликлар дарвозасини «Бавария»нинг ҳозирги кипери Мануэль Нойер қўриқлаган.

Айтганча, бугун УЕФА Суперкубоги учун ўйин "Бавария" ва "Севилья" ўртасида бўлиб ўтади. Жамоалар Будапештда 67 889 кишини ўз бағрига сиғдира оладиган “Пушкаш Арена”да учрашишади.Учрашув англиялик Энтони Тейлор бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига топширилган.

Баҳс Тошкент вақти билан 00:00 га белгиланган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz