Қайднома

Қидирув

АПЛ 3-тур.Кутилмаган ва кескин, кечаги ушрашувлар шарҳи билан танишинг.

АПЛ 3-тур.Кутилмаган ва кескин, кечаги ушрашувлар шарҳи билан танишинг.

  28.09.2020 13:23
  0
  241
АПЛ  3-тур.Кутилмаган  ва кескин, кечаги  ушрашувлар шарҳи билан танишинг.

Карло Анчелотти бошқарувидаги «Эвертон» жорий мавсумни чиндан ҳам, ўта тетик бошлади - ливерпулликлар дастлабки 5та ўйин (чемпионатда 3та ва Лига кубогида 2та)нинг барчасида ғалабани тантана қилишди. Голлар нисбати ҳам зўр - 16:5. «Эвертон» тарихида бундай ёрқин старт 82 йилдан буён кузатилмаётганди (жамоа узоқ 1938 йили мавсум бошида кетма-кет 6та учрашувни ўз фойдасига ҳал қилган).

Яна бир ёрқин воқеа - «Манчестер Сити»нинг ўз майдонида «Лестер»га 2:5 ҳисобида енгилгани. Ҳа-я, «қаримас» Жейми Варди ижросидаги «хет-трик»ни ҳам алоҳида айтиш керак.

 «Брайтон» ўз майдонида «МЮ» дарвозаси устуни ва тўсинини 5 марта нишонга олди. Бу шундай статистика юритила бошланган мавсум-2003|2004дан кейин кузатилган рекорд кўрсаткичдир. Жумладан, Леандро Троссард ўйинда чап ва ўнг устунни ҳам, тўсинни ҳам мўлжалга олди.

«Челси» аввалги мавсумдан буён АПЛнинг сафар ўйинларида энг кўп гол қўйиб юборган клубга айланди. Фрэнк Лэмпард жамоаси охирги 21та сафар ўйинидан 20тасида дарвозасидан жами 42 марта тўп олиб чиқди. «Аристократлар» бу оралиқда жумладан, 13та баҳсда 2та ёки кўпроқ гол қабул қилишди.

 «Челси» АПЛ тарихида илк марта 3та гол фарқида енгила туриб, якунда мағлубиятдан қутулиб қолди. 

Жейми Варди («Лестер») Хосеп Гвардиола бошқарувидаги «Манчестер Сити»га 2-марта «хет-трик» тортиқ этди. Эътиборлиси, у испаниялик мураббий бошқарувидаги жамоалар билан ўйинларда «хет-трик»ка эришган атиги 2-футболчидир. Биринчиси - Лионель Месси («Барселона»)дир.

Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолиятида илк марта жамоасининг 1та ўйинда 5та гол қўйиб юборганидан азобланди. Бунга қадар испаниялик мутахассис жамоаси кўпи билан 4та гол қабул қилганди («Бавария» ЧЛ-2013|2014 1|2 финалида «Реал»га 0:4 ҳисобида ютқазганди).

 «Лестер» АПЛ­нинг 1та ўйинида пенальти воситасида 3та гол урган биринчи клуб бўлди.

 «Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди АПЛда яна 2та пенальти ишлаб (жами 18та пенальти), бу борада пешқадамлик қилаётган «Манчестер Сити» хавбеки Раҳим Стерлинг (19та пенальти)га яқинлашди.

 «Манчестер Сити» АПЛнинг охирги 36та ўйинида 10-марта мағлубиятга учради. Таққослаш учун айтсак, «Ливерпуль» охирги 128та учрашувда шунча мағлубиятни тан олган.

 «Лестер» АПЛ­нинг 3та турида 9 очко олди. Бундай ёрқин старт клуб тарихида илк марта кузатилмоқда.

 

 

 


26 сентябрь

БРАЙТОН - МЮ - 2:3 (1:1)

Голлар: Мопе (40-пен.), Марч (90}4) -

Данк (43-авт.), Рэшфорд (55), Бруну

Фернандеш (90}10-пен.).

МЮ: де Хеа, Ван-Биссака, Шоу, Линделёф, Магуайр, Погба (Фред, 65), Бруну Фернандеш, Матич, Мартиаль (ван де Бек, 90), Гринвуд (Байи, 82), Рэшфорд.

КРИСТАЛ ПЭЛАС - ЭВЕРТОН - 1:2 (1:2)

Голлар: Куйяте (26) - Калверт-Льюин (10), Ришарлисон (40-пен.).

Эвертон: Пикфорд, Коулмэн, Динь, Кин, Мина, Аллан, Дукуре, Андре Гомеш (Сигурдссон, 76), Хамес Родригес (Ивоби, 86), Калверт-Льюин, Ришарлисон (Дэвис, 90).

ВЕСТ БРОМВИЧ - ЧЕЛСИ - 3:3 (3:0)

Голлар: Робинсон (4, 25), Бартли (27) - Маунт (55), Хадсон-Одои (70), Абрахам (90}3).

Челси: Кабальеро, Алонсо (Аспиликуэта, 46), Кристенсен, Тьяго Сильва (Жиру, 73), Жеймс, Маунт, Канте, Хавертц, Ковачич (Хадсон-Одои, 46), Вернер, Абрахам.

БЕРНЛИ - САУТГЕМПТОН - 0:1 (0:1)

Гол: Ингз (5).

27 сентябрь

ШЕФФИЛД ЮНАЙТЕД -

ЛИДС ЮНАЙТЕД - 0:1 (0:0)

Гол: Бэмфорд (88).

ТОТТЕНХЭМ - НЬЮКАСЛ - 1:1 (1:0)

Голлар: Лукас Моура (25) -

Уилсон (90}7-пен.).

Тоттенхэм: Льорис, Санчес, Доэрти, Дэвис, Дайер, Уинкс, Ло Чельсо (Ндомбеле, 77), Лукас Моура (Ламела, 79), Хейбьерг, Сон Хюн Мин (Бергвейн, 46), Кейн.

Манчестер Сити - Лестер - 2:5 (1:1)

Голлар: Маҳрез (4), Аке (84) -

Варди (37-пен., 54, 58-пен.), Мэддисон (77), Тилеманс (88-пен.).

Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Менди, Эрик Гарсия, Аке, де Брюйне, Фернандиньо (Делап, 51), Стерлинг, Фоден (Ферран Торрес, 64), Маҳрез, Родри.

Лестер: Шмейхель, Жастин, Кастань, Эванс (Фукс, 80), Сеюнжю, Барнс, Амарти, Тилеманс, Менди, Прат (Мэддисон, 69), Варди (Ихеаначо, 85).

Вест Хэм - Вулверхэмптон - 4:0 (1:0)

Голлар: Боуэн (17, 57),

Хименес (66-авт.), Аллер (90}3).

 

28 сентябрь (душанба)

22:00       Фулхэм - Астон Вилла

00:15       Ливерпуль – Арсенал

 

 

Ўйиндан кейинги фикрлар

 

Брендан Рожерс («Лестер» бош мураббийи): - «Манчестер Сити»ни енгиш учун тинмай югуриш керак. Бунинг учун эса, аввало, муносиб ёндашув талаб этилади. Тактик томондан тартибли ҳаракатланиб, қарши прессинг туфайли тез-тез тўп оширдик. Боши ўхшамади, муҳими, охири ўхшади. Қисқаси, қойилмақом ўйин ва шундай натижа. Бундай ўйинни йўлга қўйишим учун 13 йил кетди. Ҳамиша ҳужум ва тажовузкор ўйинни ёқлайман, аммо бундай учрашувларда натижани қандай таъминлаш хусусида ҳам бош қотириш керак.

Жозе Моуриньо («Тоттенхэм» бош мураббийи): - Ягона гапим: жамоам жуда яхши ўйнади. Кейинги учрашувда ҳам шогирдларимни захира ўриндиғида бошқаришни хоҳлайман, шунинг учун 90}7-дақиқада белгиланган пенальти ҳақида гапирмайман. Ўйлайманки, Дарлоу фамилияли йигит («Ньюкасл» дарвозабони) ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди. У ақлга сиғмас даражада кўп «сэйв» кўрсатди.

Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити» бош мураббийи): - Биринчи бўлимда яхши кўриндик, тезкор гол урдик. «Лестер» эса чуқур ҳимояланди. Тан оламан, бу вақтда қийналдик, асабийлашдик. Оқибати - 3та пенальти. Рақиб неч­та вазият яратганини санаганим ҳам йўқ. «Лестер» ўйнашни хоҳламади, фақат қарши ҳужумни ўйлади. Тўғри, 10талаб вазият яратолмаслигимизни билардик. Қаранг, ҳисоб ҳаттоки, 5:2га етгач ҳам, «Лестер» ўз жарима майдонидан чиққани йўқ. Шу билан қўл кўтармоқчи эмасман, бунга ҳам чора топиш устида изланаман...

Турнир Жадвали.

 

Ўрин

 Клуб

Ўйин

Ют.

Дурранг

Мағлубият

Т/н

Очко

1

 Лестер

3

3

0

0

12-4

9

2

 Эвертон

3

3

0

0

8-3

9

3

 Арсенал

2

2

0

0

5-1

6

4

 Ливерпуль

2

2

0

0

6-3

6

5

 Кристал Пэлас

3

2

0

1

5-3

6

6

 Лидс

3

2

0

1

8-7

6

7

 Тоттенхэм

3

1

1

1

6-4

4

8

 Челси

3

1

1

1

6-6

4

9

 Ньюкасл

3

1

1

1

3-4

4

10

 Вест Хэм

3

1

0

2

5-4

3

11

 Астон Вилла

1

1

0

0

1-0

3

12

 Брайтон

3

1

0

2

6-6

3

13

 Манчестер Сити

2

1

0

1

5-6

3

14

 Манчестер Юнайтед

2

1

0

1

4-5

3

15

 Саутгемптон

3

1

0

2

3-6

3

16

 Вулверхэмптон

3

1

0

2

3-7

3

17

 Вест Бромвич

3

0

1

2

5-11

1

18

 Бернли

2

0

0

2

2-5

0

19

 Фулхэм

2

0

0

2

3-7

0

20

 Шеффилд Юнайтед

3

0

0

3

0-4

0

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz