«Талабалар»да дуранг. Беларусь чемпионати 25-туридан ўрин олган «Энергетик-БГУ» - «Ислочь» ўйинида кучлар тенг келди - 1:1. «Талабалар» сафидаги ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров майдонда 72-дақиқага қадар тўп сурган бўлса, яқинда ушбу чемпионатга йўл олган Ҳумоюнмирзо Иминов иккинчи бўлим бошида ўйинга қўшилди. Жасур Яхшибовнинг клуби - «Шахтёр» тур ўйинини 4 октябрь куни «Белшина» майдонида ўтказади.
Атиги 4-5 дақиқа. Россия Премьер-лигаси 9-тури доирасидаги «Тамбов» - «Спартак» қарама-қаршилиги Москва клубининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ушбу баҳсда «спартакчилар»нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов 86-дақиқада захирадан майдонга туширилди. Ҳафта ўртасида ЕЛ саралаш босқичида «Маккаби» (Хайфа) билан ўйинда 82 дақиқа ҳаракатланиб, ниҳоят, 15та учрашувга чўзилган голсиз сериясига нуқта қўйган «Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов РПЛда ўзини кўрсатолмади. Ҳамюртимиз Тулада «Арсенал»га қарши кечган ўйинда 70-дақиқагача тўп суриб, ўрнини захира вакилига бўшатиб берди. Натижага келсак, ростовликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Одилнинг жамоасига қийин. Хитой Суперлигаси 13-тур ўйини Одил Аҳмедовнинг янги клуби - «Тянжин Тэда» учун жуда омадсиз келди. Жамоа «Циндао Хуанхай» майдонида 0:3 ҳисобида енгилди. Ҳамюртимиз ушбу омадсиз баҳсда тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. «Тянжин» аввалги турда ўз уйида «Хэбэй»га ягона гол туфайли ютқазган ўйинда ҳам Одил Аҳмедов тўлиқ вақт ҳаракатланганди.
- Қатар Юлдузлар лигасидаги ягона вакилимиз Сардор Рашидов («Қатар СК») «Ал-Вакра»га қарши кечган сафар ўйини (1:1)да майдонга тушмади.
- Россия Биринчи дивизиони иштирокчиси - «Нефтехимик» 11-турда «Текстильшик»ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар вакили Вагиз Галиулин бу ўйинда тўлиқ вақт ўйнаган бўлса, Бобур Давлатов 76-дақиқада захирадан майдонга тушди. «Нефтехимик» кейинги турда «Крилья Советов» билан муроса кўчасини танлади - 1:1. Бу сафар 90}5-дақиқада сариқ карточка олган Вагиз шу заҳоти алмаштирилди. Бобур эса 60-дақиқада ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди.
- Ж.Корея «К»-лигаси 23-туридан ўрин олган «Сувон Блюуингз» ва «Сеул» ўртасидаги баҳсда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Меҳмонлар вакили Икром Алибоев бу ўйинда қатнашгани йўқ. «Пусан И-Парк» - «Канвон» учрашуви (0:2)да эса, мезбонлар ҳимоячиси Достон Турсунов тўлиқ вақт ўйнади. «Сеонгнам» ўз майдонида «Инчхон»га заррача қаршилик кўрсатолмади - 0:6. Мағлуб жамоа ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров захирада қолди. «Кванжу» вакили Рустам Ашурматов ҳам «Поханг Стилерс» билан ўйин қайдномасига киритилди, аммо 3:5 ҳисобидаги мағлубиятни четдан кузатди.
- Самвел Бабаян бошқарувидаги «Чанчун Ятаи» Хитой қуйи лигасидаги навбатдаги турда «Куншан»га бас келолмади (0:1), боз устига, ўз майдонида.
- Япония «Ж»-лигаси-2. 21-тур. «Жубило Ивата» - «Кофу» - 1:1. Мезбонлар вакили Фозил Мусаев 62-дақиқада Уэхара ўрнига майдонга тушди. Ҳамюртимиз кейинги ўйинда бир бўлим ҳаракатланди ва «Ивата» сафарда «Ямагата»га ютқазди - 0:1.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20