Қайднома

Қидирув

"Манчестер Сити" Калиду Кулибалини сотиб олмайдиган бўлди

"Манчестер Сити" Калиду Кулибалини сотиб олмайдиган бўлди

  29.09.2020 07:55
  0
  197

"Наполи"нинг сенегаллик ҳимоячиси Калиду Кулибали "Манчестер Сити" га ўтмайдиган бўлди, дея хабар бермоқда Football Italiya нашри.

 Манбанинг хабарига кўра, инглиз клуби сенегалликни "Бенфика" ҳимоячиси Рубен Диасни сотиб олгандан кейин трансфер қилишдан бош тортган.  "Наполи" 29 ёшли Кулибалини сотишга тайёргарлик кўраётган эди, аммо "Манчестер Сити" раҳбарияти керакли 75-80 миллион Еврони тўлашга тайёр эмаслиги маълум бўлди.

Маълумот учун, Кулибали "Наполи" га 2014 йилнинг ёзида 7,5 миллион Евро эвазига Белгиянинг "Генк" клубидан кўчиб ўтганди. Ўтган мавсумда ҳимоячи Италия чемпионатининг 25 учрашувида қатнашди (24 та - асосий таркибда), шунингдек ўз дарвозасига битта гол ҳам урди.  Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.


Манба: Чемпионат.сом


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz