Қайднома

Қидирув

"Манчестер Юнайтед" Сарр учун "Уотфорд"га Теллес учун "Порту" га таклиф юборди

"Манчестер Юнайтед" Сарр учун "Уотфорд"га Теллес учун "Порту" га таклиф юборди

  29.09.2020 08:45
  0
  247

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби "Боруссия Дортмунд" футболчиси Жадон Санчога алтернатив изламоқда ва "Порту" ҳимоячиси Алекс Теллес борасида музокараларни давом эттирмоқда.  Бу ҳақда Теlеgrаph нашри  хабар бермоқда.

Шунингдек,  "Манчестер Юнайтед" "Уотфорд" нинг 22 ёшли сенегаллик ярим ҳимоячиси Исмоил Сарр билан хам шартнома имзолашни истамоқда.  Англия Премер-лигасидан чиқиб кетган “Уотфорд” аллақачон футболчи билан хайрлашишга тайёрланмоқда ва у учун камида 44 миллион Евро миқдорида маблағ ишлаб топишни мақсад қилган. Нашрнинг таъкидлашича, манчестерликлар бу вазиятдан ажойиб чиқиш йўлини ўйлаб топишган. Улар футболчини ижараси ассосида жамоага олиб келишмоқчи.

 Шу билан бирга, "МЮ" "Порту" билан 27 ёшли бразилиялик  ҳимоячи Алекс Теллеснинг трансфери борасида музокараларни давом эттирмоқда.  Португалия клуби футболчини келаси ёзда бепул йўқотиш хавфи борлигини инобатга олиб футболчининг  трансфер нархини 20 миллион Еврога туширган.  Аммо, инглиз клуби ҳануз бразилияликнинг шартномадаги вазиятидан фойдаланишига умид қилмоқда ва улар расмий таклифни тақдим этишган бўлса-да, бу ҳали ҳам «Порту» га маъқул келмаяпти.


Манба: Чемпионат.сом


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz