Қайднома

Қидирув

Суарес совринлардан умидвор

Суарес совринлардан умидвор

  29.09.2020 09:57
  0
  229
Суарес совринлардан умидвор

 Уругвайлик ҳужумчи Луис Суа­рес тиббий кўрикдан ўтиб, расман «Атлетико» аъзосига айланди.

«Барселона»нинг собиқ вакили «матрасчилар» билан 2 йиллик келишув остига имзо чекди. Суарес шу муддат ичида 20 млн. евро миқдорида маош олади. Ҳужумчи шартнома расмийлаштирилгач, трансфердан хурсанд эканлигини яширмади. «Илк онда миямга келган фикр: «Менга жой бўшатинглар - тарих яратмоқчиман». Ушбу клубга голларим ёки узатмаларим билан ёрдам бериш ниятида келдим. Диего Симеоне қўл остида ишлаш мароқли. Умидворманки, ундан кўп нарса ўрганаман. Ушбу мутахассис ҳар доим қайси жиҳатларда ўсиш кераклигини айтади. «Атлетико»да барча уругвайликлар яхши тўп суришган. Ўйлайманки, мен ҳам шундайлар қаторига кираман», - деди Суарес Marca нашри учун берган интервьюсида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz