Қайднома

Қидирув

Эрон ва БААга қарши ўртоқлик учрашувлари учун МТЖга чақирув олган футболчилар номи маълум

Эрон ва БААга қарши ўртоқлик учрашувлари учун МТЖга чақирув олган футболчилар номи маълум

  30.09.2020 13:01
  0
  179
Эрон ва БААга қарши ўртоқлик учрашувлари учун МТЖга чақирув олган футболчилар номи маълум

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи учрашувларига тайёргарлик жараёнини режа асосида олиб боради.

Шу сабабли, Миллий жамоамиз учун 3-16 октябр кунлари ўқув-машғулот йиғини ташкил этади. Ушбу йиғин доирасида Эрон ҳамда БАА терма жамоаларига қарши халқаро ўртоқлик ўйини режалаштирилган.

8-октябр куни терма жамоамиз Эронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу баҳс “Пахтакор” стадионида соат 18.00 да бошланади.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12-октябр куни Дубай шаҳрида БАА вакилларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Бош мураббий Вадим Абрамов мазкур йиғинга 32 нафар футболчини жалб этди. Пандемия сабабли юзага келган бир неча ойлик танаффусдан сўнг, хорижий чемпионатларда тўп сураётган бир қатор ҳамюртларимиз ҳам ушбу ўртоқлик ўйинларига чақирув олган. Йиғинга  чақирилган футболчилар рўйхати эса юқорида келтириб ўтилган


Манба: Uzbekistan Football Association


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz