Қайднома

Қидирув

Андрей Шипилов: "Бу йилги мавсумдаги энг ёмон ўйинимизни ўтказдик"

Андрей Шипилов: "Бу йилги мавсумдаги энг ёмон ўйинимизни ўтказдик"

  30.09.2020 21:45
  0
  223
Андрей Шипилов:

“Металлург” – “Андижон” (1:1) жамоалари учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов қатнашди.
- Бу йилги мавсумдаги энг ёмон ўйинимизни ўтказдик. Имкониятларимизнинг эллик фоизини ҳам ишга сололмадик. Чиройли гол урдик, кейин эса ўйинимиз тўхтаб қолди, қўрқиб тўп сурдик, тартибсиз ўйнадик. “Андижон” эса ўзининг яхши хислатларини намойиш этди. “Андижон” ҳақли равишда дурангга эришди. Биз эса ғалабага лойиқ эмасдик. Қайд этилган натижани ҳаққоний деб ҳисоблайман.
Абдулҳақов жароҳат олди, Андреевни алмаштирдик, мажбурий ўзгариш эса ўзини оқламади. Қолган ўзгаришлар ҳақида ҳам илиқ фикрларни айтишим қийин. Бугун жамоамизда қолганларни ортидан эргаштира оладиган етакчи футболчи етишмади, дейди Андрей Сергеевич.


Манба: @fcmetallurg


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz