Қайднома

Қидирув

ОЧЛ чорак финал. “Пахтакор” Машарипов туфайли мусобақадаги юришини тўхтатди-ми?..

ОЧЛ чорак финал. “Пахтакор” Машарипов туфайли мусобақадаги юришини тўхтатди-ми?..

  01.10.2020 01:25
  0
  341
ОЧЛ чорак финал. “Пахтакор” Машарипов туфайли мусобақадаги юришини тўхтатди-ми?..

Ҳозиргина Осиё чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги "Персеполис" - "Пахтакор" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда дастлабки дақиқаларданоқ тўп назорати ва ўйин тизгинини ўзида ушлаб туришга эришган “Пахтакор” вакилларида барчаси яхши кечаётганди, бироқ 15 – дақиқада Жалолиддин Машариповнинг рақибига нисбатан қўполллик ишлатиши қизил карточка кўрсатилишига сабаб бўлди.
Қолган вақт давомида бир киши кам бўлиб қолган тошкентликлар рақибга муносиб қаршилик кўрсата олишмади ва иккинчи бўлимда ўтказиб юборилган иккита гол эвазига мусобақадаги юришларини чорак финалда тўхтатадиган бўлишди.

Осиё чемпионлар лигаси, 1/4 финал.
"ПЕРСЕПОЛИС" (Эрон) - "ПАХТАКОР" (Ўзбекистон) - 2:0
30 сентябрь 2020 йил. Доҳа. "Жассим бин Ҳамад" стадиони. 22:45 (Тошкент вақти).
Бош ҳакам:
Адҳам Муҳаммад Маҳадмеҳ (Иордания)
Қанот ҳакамлари: Аҳмад Моаннес Нади Алроалле, Муҳаммад Мустафо Ҳассан Ал Калаф (иккиси Иордания)
Захира ҳаками: Али Сабаҳ Аддай Ал Қайси (Ироқ)
Назоратчи: Ҳоқон Аназ (Австралия).

Голлар: Иса Алкасир 50, - 1:0. Иса Алкасир 66, - 2:0.

"Персеполис": 81.Ҳамед Лак, 3.Шожае Халилзода, 5.Башар Ресан (2.Омид Алишаҳ, 67), 6.Ҳуссайин Канани, 8.Аҳмад Нуруллоҳи (66.Милад Сарлак, 76), 11.Камаледдин Камябиниа, 14.Эҳсон Паҳлавон (17.Меҳди Шири, 76), 19.Воҳид Амири, 72.Иса Алкасир (16.Меҳди Абди, 88), 77.Саид Оғайи, 88.Сиамак Неъмати.
Захира: 44.Божидар Радошевич, 4.Сайид Жалол Ҳуссайни, 20.Амир Рустаеи, 23.Али Шожайи, 26.Саид Ҳуссайнипур, 36.Арман Рамезани, .

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (23.Шерзод Аъзамов, 90+1), 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 15.Егор Кримец (21.Аброр Исмоилов, 90+1), 17.Достонбек Ҳамдамов (18.Ҳожимат Эркинов, 73), 20.Одилжон Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев (4.Акромжон Комилов, 73), 77.Эрен Дердийок (11. Игорь Сергеев, 73).
Захира: 35.Санжар Қувватов, 6.Алишер Салимов, 7.Садриддин Абдуллаев, 28.Диёр Холматов, 29.Владимир Козак.

Четлатиш: Жалолиддин Машарипов 15


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz