Қайднома

Қидирув

Куман: «Дембеле – «Барселона» футболчиси»

Куман: «Дембеле – «Барселона» футболчиси»

  03.10.2020 21:30
  0
  409
Куман: «Дембеле – «Барселона» футболчиси»

«Барселона» бош мураббийи Рональд Куман жамоа вингери Усмон Дембеле билан боғлиқ вазият хусусида гапирди. ОАВ франциялик футболчининг Каталонияни тарк этиши ҳақида кўп маротаба бонг урганди. Қолаверса, Дембеле жорий мавсум майдонда атиги 20 дақиқа тўп сурди, холос.

«Дембеле ҳақида ҳеч нарса деёлмайман. Ҳар доим жамоанинг имкониятларидан максимал тарзда фойдаланишга интиламан. Агар таркибда ўзгаришлар кузатилса, демак шунга эҳтиёж бор. Педри ҳар икки ўйинда майдонга тушди, чунки машғулотларда яхши ишлаяпти. Тринкао борасида ҳам шундай фикр билдиришим мумкин. Усмон – «Барселона» аъзоси. Барчаси футболчининг фикр юритишига боғлиқ. У билан келажаги бўйича суҳбатлашганимиз йўқ, ҳали», – дея Куманнинг сўзларини келтирди Mundo Deportivo.

Аввалроқ Дембеле «МЮ»га ўтишни хоҳламаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz