Қайднома

Қидирув

“Барселона” Усмон Дембеленинг келажаги борасида бир қарорга келди

“Барселона” Усмон Дембеленинг келажаги борасида бир қарорга келди

  03.10.2020 23:45
  0
  254
“Барселона” Усмон Дембеленинг келажаги борасида бир қарорга келди

“Барселона” раҳбарияти ҳужумчи Усмон Дембеленинг келажаги билан боғлиқ масалага ойдинлик киритди

Carrusel Deportivo нашрининг хабар қилишича, 23 ёшли футболчи каталонлар сафини тарк этмайди. “Барселона” бош мураббийи Роналд Куман ўйинчи билан бўлган суҳбатда унга ишонч билдиришини маълум қилган.

Аввалроқ Дембелега “Манчестер Юнайтед”дан қизиқиш борлиги хабар қилинганди. Шунингдек, айрим хабарларда футболчи “Барселона”да қолишни истаётганига қарамай, “кўк-анорранглилар” раҳбарияти уни сотиб юбориш ниятида экани айтилганди.

 Маълумот учун, Усмон Дембеле 2019/20-йилги мавсумнинг катта қисмини жароҳатлар сабаб ўтказиб юборди. У жорий мавсумда Ла Лига доирасида битта ўйин ўтказди.

Франсиялик футболчи 2017-йилда Дортмунднинг “Боруссия”сидан 130 миллион евро эвазига “Барселона”га ўтганди.


Манба: Daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz