Қайднома

Қидирув

Хосеп Гвардиола: “Бугун қизиқарли ва яхши ўйин бўлди, бироқ...”

Хосеп Гвардиола: “Бугун қизиқарли ва яхши ўйин бўлди, бироқ...”

  04.10.2020 07:30
  0
  281
Хосеп Гвардиола: “Бугун қизиқарли ва яхши ўйин бўлди, бироқ...”

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Лидс Юнайтед" билан Англия чемпионатининг тўртинчи тур учрашувидан сўнг (1: 1) ўтказилган матбуот анжуманида  ўйин ҳақида қуйидагича фикр билдирди.

 “Бугун қизиқарли ва яхши ўйин бўлди.  Ҳар икки  жамоа ҳам дастлабки дақиқалардан бошлаб то сўнгги дақиқагача ғалаба қозонишга ҳаракат қилишди.  Биринчи бўлимнинг дастлабки 30 дақиқасида биз яхши имкониятларга эга бўлдик, аммо биз бундан каттароқ устунликни қўлга киритишимиз керак эди... Афсуски, биз ортда қолган тур ўйинлари давомида беш очко йўқотдик. Ҳа айни дамда кўзлаган мақсадларимиз ва режаларимиздан узоқроқдамиз. Лекин нимани хоҳлаётганимизни ва нима қила олишимизни яхши биламиз” - дея Гвардиоланинг сўзларини келтирмоқда. Gol нашри

 Маълумот учун, мазкур ўйиндан кейин уч турда 7 очко тўплаган "Лидс" Англия Премер-лигаси турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.  "Манчестер Сити" эса 4 та ўйиндан сўнг жадвалнинг экваторида,  10-ўринда бормоқда.  Турнир  пешқадамлиги эса ҳамон  "Эвертон"да  12 очко.


Манба: Чемпионат


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz