Қайднома

Қидирув

Рунидан дўстона маслаҳат

Рунидан дўстона маслаҳат

  05.10.2020 17:06
  0
  239
Рунидан дўстона маслаҳат

 «Дерби Каунти» ўйновчи-мураббийи Уэйн Рунининг фикрича, «МЮ» Дортмунд «Боруссия»сидан Жейдон Санчо эмас, «Тоттенхэм»дан Гарри Кейнни сотиб олиши керак.

Германияда тўп сураётган футболчи учун 100 миллион евродан кўпроқ маблағ сарфлашга тўғри келади. «Санчо - кучли, аммо «Юнайтед»нинг унга асосий мақсад сифатида қараётгани бироз ғалати. Ўзингизда иқтидор бўла туриб, яна бирига 110 миллион тўлашнинг нима кераги бор? «МЮ»да Маркус Рэшфорд, Антони Мартиаль тўп суришмоқда. Санчо келса, Мэйсон Гринвуд нима қилади? Менга қолса, шу пулни Кейн харидига сарфлардим. «Юнайтед» энг яхши футболчилар билан шартнома тузиши шарт. Кейн - айнан «МЮ»га керакли ўйинчи», - деди Руни


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz