Қайднома

Қидирув

Шакири«Ливерпуль»дан кетади, шекилли

Шакири«Ливерпуль»дан кетади, шекилли

  05.10.2020 18:29
  0
  235
Шакири«Ливерпуль»дан  кетади, шекилли

   «Ливерпуль» вингери Жердан Шакири клуб билан хайрлашса керак. Goal хабарида айтилишича, футболчи Англия Лига кубоги доирасида «Арсенал»га қарши кечган баҳсда ҳам таркибга киритилмагач, «Энфилд»даги келажагидан хавотирга тушиб қолган.
 «Қизиллар» устози Юрген Клопп эса Шакири билан боғлиқ вазиятга изоҳ беришни истамай, футболчининг жароҳати йўқлигини таъкидлаш билан чекланди. Германиялик мутахассис шунинг баробарида Шакири «Арсенал» билан ўйинни тартиб-интизомга дахлсиз сабаблар туфайли ўтказиб юборганини қўшимча қилди. Бу вақтда «Бавария» клуби ва Швейцария термаси собиқ бош мураббийи Оттмар Хитцфельд футболчига Бундеслигага қайтишни маслаҳат бермоқда. Унинг айтишича, Шакири «Боруссии» М., «Байер» ёки «Вольф­сбург» каби клубларда етарли ўйин амалиётига эга бўлиши мумкин. Маълумот учун, Жердан ва «Ливерпуль» ўртасидаги шартнома 2023 йилнинг июнигача мўлжалланган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz