Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов «Ростов»дан «Женоа»га ўтганидан кейин «Спорт-Экспресс» мухбири билан суҳбатда ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Бу ердалигимдан жуда бахтиёрман. Дунёнинг энг яхши лигаларида ўйнаш орзум эди.
«Ростов» раҳбариятига ҳам мени тушунгани ва қўйиб юборгани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу орзум эди, улар эса амалга ошиши керак.
Олдига қандай мақсадлар қўйгани ҳақида. Роналдудан кўпроқ гол урадими?
- Ҳозирдан баландпарвоз гапларни айтмоқчи эмасман. Қўлимдан келган барча нарсани қилишга ҳаракат қиламан.
Уни «Женоа» сотиб олмоқчи эканлигини қачон эшитгани ҳақида
- Бир ҳафтача олдин эшитдим. Ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Ҳамон бу ерда эканлигимга ишона олмаяпман.
Италия клубидан таклиф бўлганини кимдан эшитгани ҳақида
- Бу ҳақда биринчи бўлиб, агентим айтди.
Маълумот учун, 25 ёшли футболчи «Машъал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланиб, «Бунёдкор» ва «Ростов» сафида ҳаракат қилган. Элдор ростовликлар жамоасида 2017 йилдан бери тўп тепиб келарди. Мазкур вақт мобайнида у 91 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 12 та голли узатма амалга оширди.
Италиянинг «Женоа» клуби Шомуродов билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома изолади. Хабарларга кўра, генуяликлар Шомуродов трансфери учун 7,5 миллион евро сарфлаган. Унинг янги жамоасидаги маоши эса йилига 1 миллион еврони ташкил қилади.
Манба: «Спорт-Экспресс»
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20