Қайднома

Қидирув

Икер Касильяс: “Нохуш лаҳзаларга қараганда, ажойиб дамларим кўпроқ”

Икер Касильяс: “Нохуш лаҳзаларга қараганда, ажойиб дамларим кўпроқ”

  06.10.2020 21:30
  0
  336
Икер Касильяс: “Нохуш лаҳзаларга қараганда, ажойиб дамларим кўпроқ”

«Реал», «Порту» ва Испания терма жамоасининг собиқ дарвозабони Икер Касильяс юрак хасталиги туфайли фаолиятини тугатгани ҳақида гапирди.

“Қарор қабул қилиш катта қийинчилик туғдирмади, чунки бу менга боғлиқ эмасди. Буни вазият белгилаб берди ва бошқа чора ҳам йўқ эди.

Бошқа томондан, юрагимдаги муаммолардан олдин ҳам мен бир-икки йил давомида келажагим ҳақида ўйлаётгандим. Табиийки, ҳар бир кун аста-секин мени спортни тарк этишга яқинлаштирарди, аммо бу мен хоҳлаган тарзда амалга ошмади. Бу жуда оғир эди.

Аммо агар ўйлаб кўрилса, бу футболчилик фаолиятига якун ясайдиган жиддий жароҳат эмасди. Ҳаётим учун жиддий хавф бор эди, бироқ ундан қоча олдим.

Муваффақиятли карьера учун миннатдор бўлишим керак, чунки нохуш лаҳзаларга қараганда, ажойиб дамларим кўпроқ.

Эслатиб ўтамиз, Касильяс юрагидаги муаммолар сабаб 2020 йилнинг август ойида фаолиятни якунлагани ҳақида эълон қилганди.

39 ёшли дарвозабон «Реал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У мадридликлар клубида 510 та ўйин ўтказган ва 2015 йилда у ерни тарк этган.

Икер «Реал» билан беш марта Испания чемпионатида, икки мамлакат Кубоги ва тўрт бор Испания Суперкубогида зафар қучган. Касильяс уч марта Чемпионлар Лигаси ғолибига айланган.

Испания терма жамоасида 2010 йилда Жаҳон Чемпионати олтин медалларига эга бўлган ва икки бор (2008 ва 2012 йиллар) Европа чемпионатида зафар қучган


Манба: Daryo.uz|Sport24


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz