Қайднома

Қидирув

«Барселона» ҳамон молиявий қийинчиликлар гирдобида қолмоқда.

«Барселона» ҳамон молиявий қийинчиликлар гирдобида қолмоқда.

  06.10.2020 21:55
  0
  223
«Барселона» ҳамон молиявий қийинчиликлар гирдобида қолмоқда.

Ортда қолган молиявий йил якунларига кўра клуб 97 миллион евро миқдорида зарар кўрди. Раҳбарият янги ҳисобот даврида вазият янада оғирлашиб кетишидан хавотирда.

Бунга йўл қўймаслик учун «Барселона» раҳбарияти футболчилардан иш ҳақини камайтиришни сўрамоқчи. Cadena SER  маълумотларига кўра, музокаралар «норасмий алоқалар» орқали амалга оширилади. Шунингдек, клуб йиллик тўловларни ҳам камайтириш учун шартномаларни узайтиришни таклиф қилмоқчи.

Маълумот ўрнида, «Барселона»нинг 2019 йилдаги иш ҳақи харажатлари 642 миллион долларга баҳоланганди (тахминан, 545 миллион евро).

Каталон клуби Ла Лиганинг 5-туридан кейин 3 ўйин ўтказган ҳолда 7 очко жамғариб 5-ўринда бормоқда. «Барселона» иштирокидаги дастлабки икки тур ўйинлари кечроқ муддатга қолдирилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz