Қайднома

Қидирув

Криштиану Роналду яна жинсий зўравонликда айбланмоқда.

Криштиану Роналду яна жинсий зўравонликда айбланмоқда.

  06.10.2020 23:21
  0
  356
Криштиану Роналду яна жинсий зўравонликда айбланмоқда.

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду яна жинсий зўравонликда айбланмоқда. Америкалик модель Кетрин Майорга яна бир бор португалиялик футболчини жавобгарликка тортишни истамоқда, дея  хабар қилмоқда The Sun.

Майорга 2018 йилда ҳам Роналдуга нисбатан айблов билан чиққанди. Аёл 2009 йили Лас-Вегасда футболчи томонидан зўравонликка учрагани ҳақида маълум қилганди. Кейинчалик Майорга ҳужумчи билан ўртасидаги бўлган воқеаларни ҳеч кимга ошкор қилмаслик учун 350 минг евро олгани маълум бўлганди. Ҳозирда Майорга илк келишув шартларини қабул қилиш вақтида руҳий ҳолати одатий бўлмаганини иддао қилмоқда.

Лас-Вегас суди Майорганинг Роналдуга нисбатан айбловини декабрь ойида кўриб чиқади. Агар аёл ҳақиқатда руҳий ҳолати барқарор бўлмаганини исботлай олса, у ҳолда Роналду судда гувоҳлик беришига тўғри келади.

2019 йилнинг ёзида полиция далилий ашё ва гувоҳларнинг етарли эмаслиги сабаб Роналдуни жавобгарликка тортмаган эди. Роналдунинг ўзи эса барча айбловларни инкор этган ва уни сохта маълумотлар деб атаганди.


Манба: The Sun


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz