Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон МТЖ таркибида ўзгаришлар юзага келди

Ўзбекистон МТЖ таркибида ўзгаришлар юзага келди

  06.10.2020 22:47
  0
  427
Ўзбекистон МТЖ таркибида ўзгаришлар юзага келди

Бугун жамоа лагерига Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Рустамжон Ашурматов ("Гвангжу", Ж. Корея) ҳамда Элдор Шомуродов ("Женоа", Италия) келиб қўшилди.

"Спартак" яримҳимоячиси Остон Ўрунов аввалги жароҳатларининг асорати сабаб кечаги машғулотлар аввалида ўзини ноқулай ҳис қила бошлади. Мураббийлар штаби жамоа шифокори билан маслаҳатлашиб, футболчини жиддий жароҳат хавфидан асраш, ундаги ушбу кичик ноқулайлик футболчининг МТЖ ва "Спартак"даги кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиш эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда, унга таътил беришга қарор қилди.

Шунингдек, "Пахтакор" клуби ҳимоячиси Егор Кримец кечаги машғулотларда кичик жароҳат олганлиги сабабли МТЖ йиғинини тарк этди.

"Сеонгнам" клуби Жамшид Искандеров Жанубий Кореяга қайтганда 5 кундан кўп муддатга изоляцияга олиниши, шунингдек, Жанубий Корея чемпионатининг ҳал қилувчи учрашувларида жамоа таркиби кучсизланиб қолмаслиги учун футболчини МТЖнинг октябр ойидаги йиғинига юбора олмаслигини маълум қилди.

Аввалроқ "Насаф" клуби вакиллари Ойбек Бозоров ҳамда Хусниддин Алиқулов клуб машғулотларида олган жароҳати туфайли ушбу йиғинга кела олмаслиги ҳақида хабар берган эдик.

Эртага Вадим Абрамов мураббийлиги остидаги Миллий терма жамоамиз "Пахтакор" стадионида ўйин олди расмий машғулотини ўтказади.


Манба: Uzbekistan Football Association


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz