Қайднома

Қидирув

Англия миллий термасида яна можаро

Англия миллий термасида яна можаро

  08.10.2020 19:29
  0
  216
Англия миллий термасида яна можаро

Aнглия миллий жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган 3 нафар футболчи можаро марказида турибди. Гап Дортмунд «Боруссия»си вингери Жейдон Санчо ва «Челси» вакиллари Тэмми Aбрахам ва Бен Чилуэлл ҳақида бормоқда.
Улар коронавирусга қарши баёнот қоидаларига амал қилишмаган. Аниқроғи, Абрахамнинг 23 ёшга тўлгани муносабати билан зиёфат ташкил этишган. Маълум бўлишича, махсус кечада чамаси 20 нафар киши қатнашган. Ваҳоланки, Буюк Британия ҳукумати ҳозирги шароитда оммавий тадбирларни тақиқлаб қўйган. Аниқроғи, бундай зиёфатлар қатнашчилари 6 кишидан ошмаслиги керак. Британия ОAВда ёзилишича, Aнглия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгэйт ушбу воқеадан роса ғазабланган. Эслатма, инглизларнинг аввалги ўқув-машғулотлар йиғини чоғи «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Фил Фоден ва «МЮ» ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд пандемия қоидаларини бузиб, меҳмонхонага қизларни таклиф қилишгани учун терма жамоадан четлатилгандилар. Айни ўша воқеа туфайли мураббий Фоден ва Гринвудни бўлажак ўйинларга чақиргани йўқ. Айтиш ўринли, Санчо, Абрахам ва Чилуэлл қилмишлари учун жамоатчиликдан расман узр сўрашди. Ҳозирча уларга қандай интизомий жазо белгиланиши маълум эмас.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz