Қайднома

Қидирув

Зарар миқдори қанча?

Зарар миқдори қанча?

  09.10.2020 05:04
  0
  178
Зарар миқдори қанча?

«Барселона» мавсум-2019|2020 якунларини ўз ичига олган молиявий ҳисоботни эълон қилди. Ундан маълум бўлишича, Каталония гранди мавсумни 97 млн. еврога тенг зарар билан якунлаган.
Бунга коронавирус пандемияси сабабдир, албатта. Испанияда мухлисларнинг стадионларга киришларига ҳали рухсат берилгани йўқ ва жамоанинг камомади миқдори янада ошмоқда. Умуман олганда, ўтган мавсум «Барса»нинг жами даромади 855 млн. еврога етган, аммо харажат миқдори кўпайиб кетган - 958 млн. евро. Мавсум-2018|2019 кўрсаткичи билан таққослаганда, клубнинг даромади 135 млн. еврога камайди, харажат эса, атиги 18 «лимон»га қисқарди. Дарвоқе, «Барселона» жорий мавсум якунида даромад миқдори 791 млн. еврога етишини кўзламоқда.

Айтганча, «Барса» ЧЛ гуруҳ босқичи 1-турида ўз майдонида «Ференцварош» билан ўйнайди. Каталония клуби бу ўйинга 30 минг мухлис ташриф буюришидан умидвор. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди. Гап шундаки, УЕФА олдинроқ халқаро ўйинларда трибуналарнинг 30 фоизига мухлис қўйишга рухсат берди. Лекин клублар аввало, маҳаллий шароитни инобатга олиши ва мамлакат ҳукуматидан рухсат керак. Демак, агар «Барса» Испания ҳукуматидан розилик олса, 20 октябрь кунига белгиланган ўйин учун чамаси 30 минг дона чипта сотади. «Ҳа, агар ҳукумат қаршилик қилмаса, трибуналарни очамиз. Зеро, одатий ҳаёт тарзига қанчалик тез қайтсак, шунча яхши», — деди клуб вице-президенти Жорди Мойкс. Эслатма, мухлислар «Камп Ноу»га охирги марта 7 март куни киришганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz