Қайднома

Қидирув

АПЛда ой ўйинчиси ва мураббийи номи маълум қилинди

АПЛда ой ўйинчиси ва мураббийи номи маълум қилинди

  09.10.2020 16:40
  0
  195
АПЛда ой ўйинчиси ва мураббийи номи маълум қилинди

Премер-лига чемпионатнинг сентябр ойидаги энг яхши футболчисини эълон қилди. "Эвертон" ҳужумчиси Доминик Калверт-Льюин ушбу совринга лойиқ кўрилди. Англиялик футболчи сентябр ойида АПЛнинг 4та ўйинида 6та гол урди.

Эслатиб ўтамиз, Патрик Бамфорд ("Лидс"), Жеймс Родригез ("Эвертон"), Тимоти Кастагне, Жейми Варди (иккаласи "Лестер"), Гарри Кейн ("Тоттенхем"), Тарик Лемпти ("Брайтон") , ва Садио Мане ("Ливерпул") ҳам ушбу совринга номзод бўлишган эдилар.

АПЛда  сентябр ойининг  энг яхши мураббийи унвони ҳам "Эвертон" клубига насиб этди, Карло Анчелотти ушбу совринни қўлга киритди.Мутахассиснинг жамоаси  ўтган ойда 3 та ўйинда 3 ғалабага эришган.  


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz