Қайднома

Қидирув

Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси ва чиройли гол муаллифи аниқланди (ВИДЕО)

Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси ва чиройли гол муаллифи аниқланди (ВИДЕО)

  10.10.2020 02:23
  0
  283
Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси ва чиройли гол муаллифи аниқланди (ВИДЕО)

Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) Coca-Cola Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қилди. Унга кўра, «Насаф» ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов ойнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди. Абдухолиқов ўтган ойда Суперлиганинг 4 ўйинида бешта гол уришга муваффақ бўлди.

Қаршиликлар форварди ушбу ном учун курашда ОКМК ярим ҳимоячиси Элгужа Григалашвили ва «Локомотив» ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовни ортда қолдирди.

Аввалроқ «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлганди. Эслатиб ўтамиз, август ойида энг яхши ўйинчи мақомига «Пахтакор» ҳужумчиси Игор Сергеев лойиқ топилганди.

Шунингдек, ПФЛ ойнинг энг чиройли гол муаллифи сифатида «Андижон» футболчиси Абдулло Олимовни эътироф этди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz